ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ УЧИНЧИ МАРТА ПРЕЗИДЕНТ БЎЛИШИ МУМКИН ЭМАС!
Ўзбекистон Республикаси Президент лигига муддатидан илгари сайлов юзасидан Шавкат Мирзиёевга ОЧИҚ ҲАТ Ҳурматли Шавкат Миромонович ! Мен “ Ўзбекистон Республикасининг конституцияси тўғрисида ”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси ва умумхалқ референдумида қабул қилиниши кўзда тутилган бу лойиҳа юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати ҳамда Конституциявий суд қарорларини чуқур ўрганиб ва таҳлил қилиб чиқиб [1], бу Конституциявий Қонун лойиҳаси қабул қилиниб, у кучга кирганидан кейин, унинг 7-моддасини Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимини хозир эгаллаб турган шахсга, яъни сизга нисбатан қўллаб бўлмайди – бунга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 106-моддасининг биринчи қисмида мавжуд бўлган: “ айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас ”лиги тўғрисидаги конституциявий чеклов, унинг 16-моддаси иккинчи қисми нормасига асосан йўл қўймаслигини манбалар рўйҳатида 1-ўринда турган Таҳлил