ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ УЧИНЧИ МАРТА ПРЕЗИДЕНТ БЎЛИШИ МУМКИН ЭМАС!

 Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари сайлов юзасидан Шавкат Мирзиёевга

 ОЧИҚ ҲАТ


Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Мен “Ўзбекистон Республикасининг конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳаси ва умумхалқ референдумида қабул қилиниши кўзда тутилган бу лойиҳа юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати ҳамда Конституциявий суд қарорларини чуқур ўрганиб ва таҳлил қилиб чиқиб [1], бу Конституциявий Қонун лойиҳаси қабул қилиниб, у кучга кирганидан кейин, унинг 7-моддасини Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимини хозир эгаллаб турган шахсга, яъни сизга нисбатан қўллаб бўлмайди – бунга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 106-моддасининг биринчи қисмида мавжуд бўлган: “айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас”лиги тўғрисидаги конституциявий чеклов, унинг 16-моддаси иккинчи қисми нормасига асосан йўл қўймаслигини манбалар рўйҳатида 1-ўринда турган Таҳлилимда исботлаб бериб [1], бу Конституциявий қонун лойиҳасида жуда ҳам жиддий бошқа ҳато ва камчиликлар ҳам мавжудлигига сизнинг эътиборингизни қаратиш, огоҳлантириш ва ҳимоя қилиш мақсадида “Соҳибқирон Амир Темур номидан эълон қилинаётган Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантириш, Ўзбекистон салтанатининг Конституциясини тасдиқлаш ва Ўзбекистон салтанатининг Президенти этиб Шавкат Миромонович Мирзиёевни тайинлаш тўғрисида Конституция даражасидаги ОЛИЙ ФАРМОН” матнини тайёрлаб [2], уни 18 апрелда Blogger деган сайтдаги блогимда: “Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон салтанатининг умрбод Президенти”, деган сарлавҳа остида эълон қилиб, бу Олий Фармон матни жойлашган манзилга ижтимой тармоқларнинг ўзим очган канал, ҳроника, саҳифа ва гуруҳларида 18 апрелдан бошлаб ҳаволалар берган эдим. 24 апрелда эса бу Олий Фармон матни ва унинг иловаларини  ўзим раҳбари бўлган ва оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйҳатидан ўтган “Фундаментальная экономика” (“Fundamental iqtisod”) деган илмий-амалий интернет журналда ҳам “Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантириш тўғрисида Конституцияга тенг Олий Фармон”, деган сарлавҳа остида эълон қилибгина қолмай. Бу Олий Фрмон ва унинг иловаларини pdf файл шаклида сизнинг номингизга Виртуал қабулҳонангиз орқали жўнатган эдимки, бу мурожаатим 2023 йилнинг 19 апрелида Виртуал қабулҳонада 48424-s/23-сон билан рўйҳатга олинган эди. Бироқ менинг на бу мурожаатим, на сизнинг Фейсбукдаги саҳифангизга жойлаштирилган постлар остидаги менинг сизга қилган мурожаатларим, сизга етиб бормади.

Натижада сиз 2023 йилнинг 8 майида “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида”, деган ўз Фармонингизни эълон қилиб 2023 йил 9 июл кунига муддатидан илгари ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинладингиз. Шунинг учун ҳам ҳозир бу сайловни ўтказиш учун қизғин тайёргарлик бошланиб, 2023 йилнинг 14 майи ҳолатига бешта партиядан президентликка номзодларнинг ким бўлиши маълум бўлди. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши сизнинг номзодингизни президентликка кўрсатишини эълон қилди ва бу ташаббусни “Миллий тикланиш” партияси ҳам қўллаб-қувватлаган дейилмоқда.

Бироқ мен ўзиминг Таҳлилимда [1]:

Бошқа мамлакатларда ўтган Президент сайловларида айни бир шахс бир ёки икки мартадан ошиқ қатнаша олмаслиги тўғрисидаги конституциявий чекловларни қўллаш ва “ноллаштириш”, яъни уларни олиб ташлаш масаласиди давлатни бошқаришнинг республика шакли ҳукмрон бўлган африкадаги анча қолоқ ва камбағал ҳамда ер юзининг ривожланаётган мамлакатларида амалга оширилган жаҳон тажрибаси мавжуд ва бундай тажриба, масалан Википедиянинг рус тилидаги “Обнуление президентских сроков”, яъни ўзбек тилига таржима қилинганда “Президентлик муддатини ноллаштириш” деб аташ мумкин бўлган мақоласида эълон ҳам қилинганки. Бу мақоладан юқоридаги мамлакатларда президентлик муддати бўйича чекловлар у ёки бу кўринишда олиб ташланганлигини, айрим ҳолларда эса бундай чекловлар қўлланилган ҳолатлар ҳам мавжуд бўлганлигини билиб олишимиз мумкин.

Лекин узоққа бормасдан, Беларус Республикаси ва Россия Федерацияси тажрибаларига мурожаат қилсак, айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Президент бўлиши мумкин эмас, деган чеклов Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг 2004 йил 7 сентабрдаги 431-сонли Фармони асосида 2004 йилнинг 17 октябрида ўтказилган референдум орқали Белорус Республикаси Конституциясининг 81-модасидан олиб ташланган бўлса. Россияда бундай чеклов 1998 йилнинг 5 ноябридаги России Федерацияси Конституциявий судининг ажрими билан ўша даврдаги РФ Президенти Б.Ельцинга нисбатан қўлланилганлиги учун у 2000 йилги РФ Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганлиги сабабли 1999 йилнинг 31 декабрида ўз лавозимини Владимир Путинга топширишга мажбур бўлганганлигини. Лекин 2020 йилнинг 11 мартида РФ Давлат Думаси Россия Федерацияси Конституцияси 81-модасининг 3-қисмига киритган 3.1 рақамли, яъни:

3.1. Положение части 3 статьи 81 Конституции Российской Федерации, ограничивающее число сроков, в течение которых одно и то же лицо может занимать должность Президента Российской Федерации, применяется к лицу, занимавшему и (или) занимающему должность Президента Российской Федерации, без учета числа сроков, в течение которых оно занимало и (или) занимает эту должность на момент вступления в силу поправки к Конституции Российской Федерации, вносящей соответствующее ограничение, и не исключает для него возможность занимать должность Президента Российской Федерации в течение сроков, допустимых указанным положением”, деган матнга эга қўшимча орқали Владимир Путинга нисбатан бундай чеклов олиб ташланганлиги учун у 2004 ва ҳатто 2030 йиллари ўтказиладиган РФ Президенти сайловларида ҳам қатнашиш ҳуқуқига эга бўлганлигини билиб олишимиз мумкин.

Лекин амалдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциси 90-модасининг иккинчи қисмида белгиланган Ўзбекистон Респбликаси Президентиниг сайланиш муддати 5 йилдан Ўзбекистон Республикаси янги Контитуцияси лойиҳаси 106-модасининг биринчи қисмига асосан 7 йилга ўзгартирилган бўлсада. Бироқ айнан Ўзбекистон Республикаси янги Конституцияси лойиҳасининг 106-моддаси биринчи қисмининг давомида ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституцияси 90-моддасининг биринчи қисмида айтилган: “Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас”, деган норма сақлаб қолинганки. Бу норма 2026 йили бўладиган ёки муддатидан олдин ўтказилиши мумкин бўлган Ўзбекистон Республикасининг Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев учинчи марта иштирок этишини ман қилади. Демак бундай ҳолат тўғрисида: – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида Шавкат Мирзиёевнинг қатнашишига чекловлар “ноллаштирилди”, яъни улар олиб ташланди, – деган гап-сўзлар ҳеч қандай асосга эга эмас, деган ҳулоса чиқарсак, бу ҳулоса айни ҳақиқат бўлади. Демак “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг 7-моддасини Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимини хозир эгаллаб турган шахс бўлмиш Шавкат Мирзиёевга нисбатан қўллаш мумкин эмас. Бунга Ўзбекистон Республикаси янги Конституцияси 106-моддасининг биринчи қисмида мавжуд бўлган чеклов йўл қўймайди. Чунки амалдаги ва янги Ўзбекистон Республикаси Конституциялари 16-моддаларининг иккинчи қисмларида:

Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас”, деган қоида қатий равишда белгилаб қўйилганки, Конституциядаги бундай талаб 2023 йилнинг 30 апрелида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикасини референдумида қабул қилиниши режалаштирилган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг 7-моддасидаги:

Ушбу Конституциявий Қонуннинг давлат ҳокимияти мансабдор шахсларининг ваколат муддатлари, сайланиш (тайинланиш) тартиби ва (ёки) шартларини ўзгартирувчи ва (ёки) бошқача тарзда таъсир қилувчи қоидалари ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган пайтда мазкур лавозимларни эгаллаб турган шахсларга нисбатан қўлланилади ҳамда мазкур шахслар ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган пайтда кўрсатилган лавозимларни эгаллаганлиги ва (ёки) эгаллаб келаётганлигининг сурункали муддатлари сонидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари билан тенг равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг талабларига, шу жумладан ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги талабларига мувофиқ мазкур лавозимларга сайланишга (тайинланишга) ҳақлидир”, деган қоидани, амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 90-моддасининг биринчи қисмида ва Ўзбекистон Республикаси янги Конституцияси лойиҳасининг 106-моддаси биринчи қисмининг давомида мавжуд бўлган: “Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас”, деган қоида Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимини суринкасига иккинчи марта эгаллаб турган Шавкат Мирзиёевга нисбатан қўллашга йўл қўймайди. Чунки конституциявий қонунлар оддий қонунлардан юқори турсада, лекин конституцияга тенг бўла олмайди. Шунинг учун ҳам конституциявий қонун норма ва қийидалари конституция норма ва қоидаларига тенг ёки улардан устун бўлиши асло мумкин эмас.

Шунинг учун ҳам Белорус Республикаси ва Россия Федерациясида қарайиб айнан шундай чекловлар уларда қабул қилинган Конституциявий қонунлар асосида эмас, балки уларнинг Конституцияларига киритилган ўзгартириш ва қўшимча орқали олиб ташланган.

Демак Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг ҳаваскор депутатлари Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси лойиҳасини тайёрлаш орқали онгли ва онгсиз равишда Шавкат Мирзиёевни 2026 йил ёки ундан олдин бўлиши мумкин бўлган муддатидан олдинги Президент сайлови арафисида Россиянинг биринчи Президенти Борис Ельциннинг аҳволига тушириб, уни бутун дунёга шарманда қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар, десак, бу ҳулоса ҳам тўғри бўлиши мумкин, деган фикрдаман.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг 7-моддаси қоидаларини ҳаттоки Ўзбекистон Республикаси янги Конституцияси 100-, 101-, 120-, 120-,  129- ва 134-модаларининг тўртинчи қисмларида ҳамда 135-моддасининг иккинчи қисмида144-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган давлат ҳокимияти мансабдор шахсларининг ваколат муддатлари, сайланиш (тайинланиш) тартибиларини ўзгартиришга ҳам қўллаш мумкин эмас. Чунки Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси кучга киргач, унинг 7-моддасида кўрсатилган барча давлат ҳокимияти мансабдор шахсларининг ваколат муддатлари, сайланиш (тайинланиш) тартибиларини ўзгартириш учун ҳам Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш шарт бўлиб қолади”, деган ҳулосаларимни баён қилар эканман. Сал пастроқда:

“Ўзбекистон Республикасининг 2023 йилнинг 30 апрелида ўтказиладиган  референдумида қабул қилиниши режалаштирилган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”, деган Конституциявий қонун лойиҳасининг 93-моддаси биринчи қисмидаги 21 та банддан биринчи 2 та бандида амалдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддасининг биринчи қисмдаги 21 та модданинг 1- ва 2-банларидаги қоидалар қайта киритилган ёки сақлаб қолинганки. Бундай ҳолатни: – Ўзбекистон  Республикасининг референдум орқали қабул қилинаётган янги Конституциясини соҳталаштириш, – дебгина баҳолаш мумкин, деган фикрдаман.

Чунки 2023 йилнинг 30 апрелида ўтказиладиган референдумда Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси қабул қилиниб у кучга кирса, ундай ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилиши Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси у ёқда турсин, бу референдумда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси янги Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқидан ҳам тўлиқ маҳрум бўлади. Ҳуқуқий мантиқ нуқтаи назаридан ҳам парламент юқори ва қуйи палаталарининг биргаликдаги ваколатларига бундай қоидалар критилиши мумкин эмас. Чунки Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг референдуми орқали қабул қилинганлиги учун, унга киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар бу ҳуқуқий-норматив ҳужжат қабул қилиниб, кучга киритилганидан сўнг яна фақат референдум орқалигина қабул қилиниши мумкин бўлади ҳолос.

Онгли, онгсиз ва қасддан содир этилган бундай ва бошқа ҳатолар пайдо бўлишига нафақат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ва ҳаваскор депутатлари ҳамда Сенатининг аъзолари, балки Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ҳам айбдор десак, бундай ҳулоса ҳам ҳато бўлмайди. Чунки Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судининг судялари бу суд 2023 йилнинг 14 мартида қабул қилган КСҚ-4-сонли Қарорини тайёрлаш ва қабул қилиш жараёнида бундай ҳато ва камчиликлар борлигини мутлақо билмаган ёки билишни истамаган, десак бу ҳулоса ҳам жуда тўғри бўлади”, деган ҳулосамни баён қилганман.

Ҳурматли Шавкат Миромонович! Сиз 2023 йилнинг 9 июлида муддатидан илгари ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида шак-шубҳасиз ғалаба қозонасиз. Бироқ юқоридаги Таҳлилимдан [1] иқтибос сифатида келтирилган ҳулосалар нуқтаи назаридан, бу сайловга Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси нормалари ва қоидалари асосида назар ташласак, уни Ўзбекистон Республикаси ёки салтанатининг Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси 60-моддаси биринчи қисмига асосан ҳақиқий эмас деб топиши керак бўлади. Аммо бу суд сизни жуда чуқур ҳурмат қилганлиги учун ҳеч қачон будай қарор қабул қилиб, сизни обрўйингизни туширмайди. Шунинг учун ҳам сиз Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси 106-моддаси биринчи қисмида белгилаб қўйилган: “Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас”, деган конституциявий талабга зид равишда учинчи марта ҳам Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимини эгаллашга эришишингиз мумкин.

Бироқ бундай – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талабларига зид йўл билан, сиз учинчи марта Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимини эгаллашингиз қонунийлик (легитимлик ёки легаллик) инқирозига олиб келадики, халқаро майдонда бундай ҳолат нафақат шахсан сизнинг, шу билан бир қаторда – Ўзбекистоннинг ҳам обрўсини ҳаддан зиёд тушириб юбориши турган гап.  

Бу масаланинг мен юқорида тилга олган Таҳлилимда [1] баён этилмаган бошқа яна бир муҳим ва салбий тамони ҳам борки, бу “Ўзбекистон Республикасининг конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳасини қабул қилди деб айтилаётган фуқароларимизнинг референдумда қандай йўл билан овоз берганликлари билан боғлиқ. Чунки мен референдумда иштирок этиб: «Сиз «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қабул қиласизми?», деган саволга ижобий жавоб берган фуқороларимизнинг, ҳеч муболағасиз, камида 95 фоизи бу Конституциявий қонунни мутлақо ўқимаган ва шунинг учун ҳам уни мутлақо билмайдилар, десак – бу айни ҳақиқат бўладики. Бундай ҳолат Ўзбекистон Республикасининг янги Конституциясини қалбаки норматив-ҳуқуқий ҳужжат дейишга асос бўла олади.

Жуда кўп Европа мамлакатларида бизни тилимиз билан айтганда янги конституцияни референдум орқали қабул қилиш, унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тартиб ва қоидалари, уларнинг амалдаги конституцияларида аниқ қилиб белгилаб қўйилган. Масалан, референдумлар ватани бўлган Швейцария Конституцияси 2-боби “Ташабуслар ва референдум”, деб аталган бўлиб, унинг 139-моддаси “Иттифоқ конституциясини қисман қайта кўриб чиқиш бўйича халқ ташаббуси”, деб аталган бўлиб, бу модданинг 1-қисмида: “100000 сайловчи иттфоқ конституциясини қайта кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин”, дейилган.

Бироқ Ўзбекистон Республикасининг на 2023 йилнинг 30 апрелига қадар амалда бўлган ва на ундан кейинги янги Конституциясида уларга қўшимча ва ўзгартиришлар ҳалқ ташаббуси билан умумхалқ референдуми орқали қабул қилиниши кераклиги масалаи мутлақо кўзда тутилмаган.

Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясига умумхалқ референдуми орқали қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш кераклиги тўғрисидаги ғоя – бу ҳалқимизнинг истаги, ҳохиш ва иродаси эмас, балки шахсан сизнинг ғоянгиз ва ташаббусингиз билан у, референдум институти пайдо бўлиши тарихини мутлақо билмайдиган депутатлар, сенаторлар ва амалдорлар томонидан, расмиятчилик йўли билан амалга оширилдики. Бундай ҳолат мана шу олий юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга, яъни Ўзбекистон Республикаси янги Конституциясининг легитимлигига жуда катта путур етказди. Ўйлайманки шунинг учун ҳам сиз 2023 йил 8 майдаги ПФ-67-сонли “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”, деган ҳар бир моддасида “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси”, деган сўзлар такроланган Фармон қабул қилишга мажбур бўлгансиз. Ваҳоланки бундай сўзларни 2023 йилнинг 8 майида эълон қилинган: “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида” деган Фармонингизда мутлақо ишлатмагансиз.

Демак, сиз 2023 йил 9 июлда ўтказилишини ўзингиз тайинлаган Ўзбекистон Президентлигига муддатидан илгари сайловда қатнашиб ғалаба қозонишингиз мумкин. Лекин бу сайлов Конституциявий суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши кераклиги ойдек равшан, дескак, бу фикр ҳам сира ҳато бўлмайди.

Ундай ҳолда: бундай сиёсий инқироздан қандай чиқиш ёки қутилиш мумкин? – деган свол туғиладики, бу саволга шахсан мен қуйидагича жавоб бериш мумкин деган фикрдаман.

1. Сиз Ўзбекистон Республикасининг Президенти сифатида:

1.1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатига 2023 йил 30 апрелда ўтказилган референдум натижаларини, яъни 2023 йил 1 майдаги ЎРҚ-837-сонли “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонунни бекор қилинишни тавсия қилишингиз;

1.2. “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида”ги 2023 йилнинг 8 майида эълон қилинган Фармонингизни бекор қилишингиз ва 2026 йилгача Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатида фаолият кўрсатишни давом эттиришингиз мумкин.

2. Агар бу сайлов ўтказилишини бекор қилиш сизга маъқул келмаса, ундай ҳолда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимга, қизингиз – Ўзбекистон салтанатининг Маликаси Саида Шавкатовна Мирзиёевани ёки бошқа ўзингизга маъқул бўлган шогирдларингиздан бири номзодини кўрсатилишига эришишингиз мумкин.

3. Сиз, 2023 йилнинг 18 апрелида эълон қилинган: “Соҳибқирон Амир Темур номидан эълон қилинаётган Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантириш, Ўзбекистон салтанатининг Конституциясини тасдиқлаш ва Ўзбекистон салтанатининг Президенти этиб Шавкат Миромонович Мирзиёевни тайинлаш тўғрисида Конституция даражасидаги ОЛИЙ ФАРМОН” ижросини амалга ошириш учун зудлик билан Ўзбекистон салтанатининг давлат раҳбари сифатидаги умрбод Президенти лавозимини эгаллашингиз мумкин.

 Манбалар

1. Абдуллаев Р. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида” 2023 йилнинг 10 мартда қабул қилган 3017–IV-сонли Қарори ва шу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023-йил 14-мартдаги СҚ-702–IV-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 2023 йил 13 мартдаги КСҚ-4-сонли Қарорлари ва янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасининг ТАҲЛИЛИ (https://uzbekistonsaltanati.blogspot.com/2023/04/blog-post.html).

2. Соҳибқирон Амир Темур номидан эълон қилинаётган Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантириш, Ўзбекистон салтанатининг Конституциясини тасдиқлаш ва Ўзбекистон салтанатининг Президенти этиб Шавкат Миромонович Мирзиёевни тайинлаш тўғрисида Конституция даражасидаги ОЛИЙ ФАРМОН (https://uzbekistonsaltanati.blogspot.com/2023/04/blog-post.html).

Чуқур ҳурмат билан халқимиз фаровонлигини ва мамлакатимиз ривожланишини юқори даражаларга кўтарилишига ҳисса қўшишингизни тилаган ҳолда

 



 Рустамжон Абдуллаев

Фундаментальная экономика” илмий-амалий журналининг бош муҳаррири, иқтисод фалари доктори, академик


Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон салтанатининг умрбод Президенти