Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон салтанатининг умрбод Президенти

У (Аллоҳ) – ғаний эрур; ҳукм Аллоҳ таоло ҳукмидир; қудрат Аллоҳ таоло қудратидир; ҳукмронлик Аллоҳ таоло ҳукмидир; қудрат Аллоҳ таоло қудратидир; ҳокимият Аллоҳ таоло ҳукмидир

Темур Кўрагон сўзимиз!  

Соҳибқирон Амир Темур номидан эълон қилинаётган Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантириш, Ўзбекистон салтанатининг Конституциясини тасдиқлаш ва Ш.М.Мирзиёевни Ўзбекистон салтанатининг умрбод Президенти этиб  тайинлаш тўғрисида Конституция даражасидаги

ОЛИЙ ФАРМОН

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 7-моддасининг иккинчи қисмида “Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият органлари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади”, деган нормаларни билган ва уларни бузмаган ҳолда. Қуръони Карим 3-сураси 26-оятида: “Айтинг: «Эй, ҳукмронлик эгаси – Аллоҳ, Сен хоҳлаган кишига ҳукмронлик ато этурсан...”, дейилганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қунунчилик палатаси ўз Қарори билан Ўзбекистон Республикаси референдумининг овоз бериш бюллетенига: «Сиз «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қабул қиласизми?», деган, Олий Мажлиснинг Сенати ҳам ўз Қарори билан тасдиқлаган саволни киритганлиги – бу ҳар бир Ўзбекистон Республикасининг фуқороси, Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай оддий, Конституциявий қонунларни ва ҳаттоки янги Конституцисини қабул қилиш ҳуқуқига ҳам эгадир, дегани эканлигини инобатга олган ҳолда, ушбу Конституция даражасидаги қонун мақомига эга бўлган ва соҳибқирон Амир Темур номидан эълон қилинаётган Олий Фармон Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг ўзини оқлай олмаётган республика шаклидан мутлақо воз кечиб, халқимиз фаровонлиги ва турмуш даражасини қисқа муддатлар ичида юқори даражага кўтариш учун ўзбеклар ва уларнинг давлатлари келиб чиқиш тарихида давлатни бошқаришнинг салтанат шакли, ўзбек давлатчилигининг энг буюк ва самарали бошқариш шакли бўлган эканлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг салтанат шаклини қайта жорий этиш учун туб сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий ислоҳатларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси қабул қилиниб, у кучга кирганидан кейин унинг 7-моддасини Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимини хозир эгаллаб турган шахсга нисбатан қўллаб бўлмайди – бунга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 106-моддасининг биринчи қисмида мавжуд бўлган: айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги конституциявий чеклов, унинг 16-моддаси иккинчи қисми нормасига асосан йўл қўймаслигини ушбу Олий Фармоннинг 3-иловасида баён қилинган Таҳлилда исботлаб берилганлигига ва бу Конституциявий қонун лойиҳасида жуда ҳам жиддий бошқа ҳато ва камчиликлар ҳам мавжудлигига Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг эътиборини қаратиш, уни огоҳлантириш ва ҳимоя қилиш мақсадида:

1. Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг ўзини оқлай олмаган республика шаклидан тўлиқ воз кечиб уни бошқаришнинг салтанат шаклига ўтилсин ва Ўзбекистон салтанати Конституциясининг 1-иловадаги матни тасдиқлансин ҳамда у ушбу Олий Фармон имзоланган кундан эътиборан салтанатнинг асосий ва олий даражадаги қонуни сифатида кучга киритилсин.

2. Ўзбекистон салтанати Конституциясининг 68-80-моддаларига асосан ушбу Олий Фармон имзоланган кундан эътиборвн Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон салтанатининг биринчи давлат раҳбари сифатидаги умрбод Президенти этиб тайинлансин.

3. Ўзбекистон салтанати Конституциясининг 71-моддасига асосан Ўзбекистон салтанатининг Вице-президенти лавозими жорий этилсин ва бу лавозимга Ўзбекистон салтанатининг Маликаси Саида Мирзиёева тайинланиши мақсадга мувофиқ деб топилсин ва уни бу лавозимга тайинлаш Ўзбекистон салтанатининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга тавсия этилсин.

4. Бир ойдан сўнг Ўзбекистон салтанатининг биринчи давлат раҳбари сифатидаги умрбод Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг инаугурация маросими ўтказилсин.

5. Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантириш, Ўзбекистон салтанатининг Конституциясини қабул қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон салтанатининг биринчи давлат раҳбари сифатидаги умрбод Президенти этиб тайнлаш тўғрисидаги Баёнатнинг 2-иловадаги матни тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси Ўзбекистон салтанатининг икки палаталик Олий мажлиси ва Вазирлар Маҳкамаси бўлишини кўзда тутганлиги учун, улар бу Конституцияда белгиланган тартибди Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловлари ўтганидан сўнг Ўзбекистон салтанатининг Вазирлар Маҳкамаси тузилгунига қадар, ўз фаолиятини давом эттириб турсин.

7. Ўзбек деган атама Ўзбекхон тузган, тарихда Буюк Давлат, Ўзбеклар мамлакати  деб ҳам аталган, яъни Ўзбекистон деган номга биринчи бўлиб сазовар бўлган давлат томонидан ўз ҳарбий зодагонларига берилган умумлашган фахрий унвон бўлганлиги эътиборга олиниб, бу этно-ном Ўзбекистон салтанатининг ҳам умумлашган зодагонлик фахрий унвони сифатида тасдиқлансин.

8. Ўзбекистон салтанати Конституциясида “Қорақалпоғистон Республикаси” деган атама ёки хороним мавжуд бўлиши мумкин бўлмаганлиги сабабли бу ўлка Ўзбекистоннинг вилоят мавқеига эга абадий мухторияти деб ҳисоблансин.

Қарақалпоқ элати эса ўзбекларни ташкил этувчи 92 туркий уруғлар сафига кирганлиги сабабли қорақапоқларнинг этник мақоми Ўзбекистоннинг титул миллати бўлган – ўзбеклар даражасига кўтарилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида” 2023 йилнинг 10 мартда қабул қилган 3017–IV-сонли Қарори;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида” 2023-йилнинг 14-мартида қабул қилган СҚ-702–IV-сонли Қарори;

Ўзбекистон Республикаси Клнституциявий судининг “Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатасининг “Ўзбекистон Республикаси конституцияси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги қарорининг (иловаси билан) Ўзбекистон Республикасининг конституциясига мувофиқлигини аниқлаш тўғрисидаги иш юзасидан” 2023 йилнинг 13 мартда қабул қилган КСҚ-4-сонли Қарори:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси 1-моддаси билан тасдиқланган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид деб топилсин.

10. Ушбу Олий Фармоннинг 1-5 ва 9-бандларига асосан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича 2023 йилнинг 30 апрелида ўтказилиши белгиланган Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказишга ҳожат қолмаганлиги учун уни ушбу Олий Фармон имзоланган кундан кейинги 3 кун ичида бекор қилиш Ўзбекистон салтанатининг Президенти Шавкат Мирзиёев зиммасига юклатилсин.

11. Ўзбекистон салтанати Конституциясида белгиланган туб сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳатларни амалга ошириш учун 2024 йилнинг 1 январигача бўлган давр давлатни бошқаришнинг ўзини оқлай олмаган республика шаклидан уни бошқаришнинг салтанат шаклиги ўтиш даври этиб белглансин.

12. Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси қонуний актларини қайта кўриб чиқиш, уларни Ўзбекистон салтанатининг Конституциясига мос келтириш бўйича ўз таклифларини тайёрлаб, уларни Ўзбекистон салтанати Президентига икки ой муддатдат ичида тақдим этсин. Бу таклифларда амал қилишни давом этириш мақсадга мувоффиқ  бўлган барча қонунларда “республика” норматив-ҳуқуқий атамаси “салтанат” норматив-ҳуқуқий атамасига алмаштирилсин, мумкин бўлган ҳолларда эса “республика” атамаси улардан ўчирилсин. Ўзбекистон Республикасининг барча вазирликлари, бошқа давлат идоралари, ташкилотлари ва корхоналари Ўзбекистон салатанатининг вазирликлари, давлат идоралари, ташкилотлари ва корхоналари деб қайта номлансин.

13. Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида” 1996 йилнинг 26 декабрида қабул қилинган 337-I-сонли амалдаги Қонуни, Ўзбекистон салтанатининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуни деб қайта номлансин ва бу қонун 6-моддаси биринчи қисмининг матни:

Сиёсий партияни тузиш учун камида саккизта ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан Тошкент шаҳрида яшаётган ҳамда партияга бирлашиш истагида бўлган камида беш юз фуқаронинг имзоси бўлиши талаб этилади”, деб баён этилсин.

Ўзбекистон салтанатининг Адлия вазирлигига икки ой муддат ичида барча сиёсий партияларни қайта, янгиларини эса – биринчи бор, давлат рўйҳатидан ўтказиш топширилсин.

14. Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатасига ҳамда уларнинг қўшма йиғилишларига ва соҳибқирон Амир Темурнинг бошқа барча авлодларига, ушбу Олий Фармонни бекор қилиш ва шунга ўхшаш бошқа ҳар қандай фармонлар қабул қилиш тақиқилансин.

15. Ўзбекистон Республикасининг байроғи, герби ва мадҳияси Ўзбекистон салтанатининг ҳам рамзлари сифатида тасдиқлансин.

16. Ўзбекистон салтанати Президентининг зиммасига 2023 йилнинг 1 июлига қадар “2030 йилга бориб Ўзбекистонни ривожланган мамлакатлар қаторига қўшиш стратегияси”ни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш бўйича тегишли ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар тайёрлаш ва эълон қилиш юклатилсин.

17. “Новоий кон-металлургия комбинати” давлат корҳонаси ихтиёрида 2020 йилнинг 26 февралига қадар мавжуд бўлиб, кейинчалик айнан шу ном билан тузилган очиқ акциядорлик жамияти балансига ўтказилишига рухсат берилган 3700 тоннага тенг, олдинги йилларда “Новоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг бухгалтерия ҳисобида мутлақо акс этмаган олтин тўлиғича конфискация ёки национализация қилиш йўли билан давлатнинг олтин-валюта заҳираси таркибига киритилсин.

18. Ушбу  Олий Фармоннинг назорати ва бу Фармон имзоланганидан кейинги узоғи билан уч кун ичда уни матбуотда эълон қилинишини таъминлаш шахсан Ўзбекистон салтанатининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев зиммасига юклатилсин.

 


 

Ушбу Олий Фармонни соҳибқирон Темур Тарағай Барлос номидан ўзбекларнинг барлос уруғидан бўлган унинг авлодларидан бири иқтисод фанлари доктори, акадмик

Рустамжон Абдуллаев 

тайёрлаб электрон рақамли имзо билан 2023 йилнинг 18 апрелида Тошкент шахрида имзолади ва эълон қилди

 


1-илова

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ

МУҚАДДИМА

 Ўзбекистон халқи, шу жумаладан ўзбеклар:

инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб,

ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда,

ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб,

демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб,

халқаро ҳуқуқнинг ратификация қилинган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда,

фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб,

инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб,

фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида,

ўзининг буюк султони ва саркардаси Амир Темур сиймосида Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг ўзини оқлай олмаётган республика шаклидан воз кечиб, унда давлатни бошқаришнинг салтанат шаклини жорий қилиш учун туб сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий ислоҳатларни назарда тутадиган Ўзбекистон салтанатининг мазкур Конституциясини қабул қилади.

БИРИНЧИ БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН САЛТАНАТИНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАР

I боб. Ўзбекистон салтанатида давлат суверенитети

1-модда.

Ўзбекистон – давлатни бошқаришнинг конституциявий салтанат шаклига эга бўлган суверен демократик, дунёвий, ҳуқуқий ва ижтимоий давлатдир. Давлатнинг Ўзбекистон салтанати” ва Ўзбекистон деган номлари бир ҳил маънони англатади.

 2-модда.

Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. Давлат органлари ва барча мансабдор шахсларжамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.

3-модда.

Ўзбекистон салтанати ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади.

Ўзбекистон салтанатининг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир.

 4-модда.

Ўзбекистон салтанатида умумхалқ тили ва давлат тили ўзбек адабий тилидир.

Ўзбекистон салтанати ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча бошқа миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

 5-модда.

Ўзбекистон салтанати қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга.

 6-модда.

Ўзбекистоннинг салтанатининг пойтахти – Тошкент шаҳри.

II боб. Ўзбекистон салтанатида ҳокимиятчиликнинг асослари

7-модда.

Ўзбекистон салтанатининг халқини миллатидан қатъи назар, унинг фуқаролари ташкил этади.

8-модда.

Ўзбекистон салтанатида халқ давлат ҳокимиятининг манбаидир.

Ўзбекистон салтанатининг ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон салтанати Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади.

Ўзбекистон салтанатининг Конституциясида назарда тутилмаган тартибда салтанат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва муқобил таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади.

 9-модда.

Ўзбекистон салтанатида ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилиши, умумий овозга, яъни референдумга қўйилиши мумкин. Референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади.

 10-модда.

Ўзбекистон халқи номидан фақат Ўзбекистон салтанати Президенти,  у тайинлаган Сенат ва сиёсий партиялар сайлаган Қонучилик палатасидан иборт Олий Мажлисгина иш олиб бориши мумкин.

Жамиятнинг бирон-бир қисми, Сенат,  Қонучилик палатаси, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас.

 11-модда.

Ўзбекистон салтанатида давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши тамойилига асосланади.

12-модда.

Ўзбекистон салтанатида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади.

Давлат сиёсати фуқоралар учун муносиб ҳаётни таъминлаш мақсадида, одамларимиз ва бутун халқимизни бойитиш ғояси атрифига қўрилади.

 13-модда.

Ўзбекистон салтанатида замонавий демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси ва қонунлар билан ҳимоя қилинади. 

14-модда.

Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик тамойиллари асосида амалга оширади. 

III боб. Ўзбекистон салтанатида Конституция ва қонуннинг устунлиги

15-модда.

Ўзбекистонда салтанатида Ўзбекистон салтанати Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.

Ўзбекистон салтанатида давлат, унинг идоралари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқ иш кўради.

 16-модда.

Мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон салтанатининг ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.

Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.

IV боб. Ўзбекистон салтанатининг ташқи сиёсати

 17-модда.

Ўзбекистон салтанати халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.

Ўзбекистон салтанати, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин.

ИККИНЧИ БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН САЛТАНАТИДА ИНСОН ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ АСОСИЙ ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ

V боб. Умумий қоидалар

18-модда.

Ўзбекистон салтанатида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Имтиёзлар фақат қонун билан белгилаб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.

19-модда.

Ўзбекистон салтанатининг фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси ва қонунларида мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.

20-модда.

Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт. 

VI боб. Ўзбекистон салтанатида фуқаролик

21-модда.

Ўзбекистон салтанатининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади.

Ўзбекистон салтанатининг фуқаролиги, унга қандай асосларда эга бўлганлигидан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир.

Фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланади.

22-модда.

Ўзбекистон салтанати ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.

23-модда.

Ўзбекистон салтанати ҳудудидаги чет эл гражданлари, ситезенлари ва фуқароларининг ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган бурчларни адо этадилар. 

VII боб. Ўзбекистонда шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар

 24-модда.

Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.

25-модда.

Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.

26-модда.

Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.

Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазийққа дучор этилиши мумкин эмас.

Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас.

27-модда.

Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас.

28-модда.

Ўзбекистон салтанатининг фуқароси  салтанат ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистонга келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир.

29-модда.

Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.

Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин.

30-модда.

Ўзбекистоннинг салтанатининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим.

31-модда.

Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

VIII боб. Ўзбекистон салтанатида сиёсий ҳуқуқлар

 32-модда.

Ўзбекистон салтанатининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади.

Давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланади.

33-модда.

Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон салтанатининг қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.

34-модда.

Ўзбекистон салтанатининг фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи муҳолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас.

35-модда.

Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт. 

IX боб. Ўзбекистон салтанатида иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар

 36-модда.

Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.

Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади.

37-модда.

Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.

38-модда.

Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади.

39-модда.

Ҳар ким қариганида, меҳнат лаёқатини йўқотганида, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлиб қолганида ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.

40-модда.

Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

41-модда.

Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.

Мактаб ишлари давлат назоратида бўлади.

42-модда.

Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади.

Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади.

X боб. Ўзбекистон салтанатида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари

 43-модда.

Давлат фуқароларнинг Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси ва қонунларида мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.

44-модда.

Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

45-модда.

Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.

46-модда.

Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. 

XI боб. Ўзбекистон салтанати фуқароларининг бурчлари

 47-модда.

Барча фуқаролар Ўзбекистон салтанатининг Конституциясида белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар.

48-модда.

Фуқаролар Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси ва қонунларига риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.

49-модда.

Фуқаролар Ўзбекистон салтанати халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар.

Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир.

50-модда.

Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.

51-модда.

Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар.

52-модда.

Ўзбекистон салтанатини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон салтанати ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

УЧИНЧИ БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН САЛТАНАТИДА ЖАМИЯТ ВА ШАХС

XII боб. Ўзбекистон салтанатида жамиятнинг иқтисодий негизлари

 53-модда.

Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон салтанати иқтисодиётининг - макроиқтисодиётнинг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.

 54-модда.

Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.

55-модда.

Хали сотилмаган ва ҳусусийлаштирилмаган ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар, давлат олтин-валюта заҳиралари, давлат корхоналарининг мулклари ва бойликлари, давлат бюджетининг даромад қисми, бюджет маблағлари ҳисобидан қурилган мулклар, қазиб олинган олтин ва бошқа табий бойликлар, халқнинг мулки эмас, балки давлатнинг, яъни Ўзбекистон салтанати Президентининг мулки ва бойликларидир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

XIII боб. Ўзбекистон салтанатида жамоат бирлашмалари

 56-модда.

Ўзбекистонда салтанатида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади.

57-модда.

Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, давлатнинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз  қилувчи, шунингдек  ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади.

Махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш тақиқланади.

58-модда.

Давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.

Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

 59-модда.

Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар. Касаба ташкилотларига аъзо бўлиш ихтиёрийдир.

 60-модда.

Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар. Сиёсий партиялар ўз фаолиятларини молиявий таъминланиш манбалари ҳақида Олий Мажлисга ёки у вакил қилган органга белгиланган тартибда ошкора ҳисоботлар бериб турадилар.

61-модда.

Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди.

 62-модда.

Жамоат бирлашмаларини тарқатиб юбориш, улар фаолиятини тақиқлаб ёки чеклаб қўйиш фақат суд қарори асосидагина амалга оширилади

XIV боб. Ўзбекистон салтанатида оила

63-модда.

Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.

Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.

 64-модда.

Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради.

 65-модда.

Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.

 66-модда.

Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. 

XV боб. Ўзбекистон салтанатида оммавий ахборот воситалари

 67-модда.

Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар.

Цензурага йўл қўйилмайди. 

ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН САЛТАНАТИДА ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ

XV боб. Ўзбекистон салтанатининг Президенти

 68-модда.

Ўзбекистон салтанатининг давлат раҳбари – Ўзбекистон салтанатининг Президенти деб, унинг рафиқаси эса Биринчи хоним деб аталади. Ўзбекистон салтанатининг Президенти ўзбек давлатининг йўлбошчиси, ҳокимият бирлиги ва давомийлигининг тимсоли, давлат органларининг дойимий фаолиятига ҳакам ва уларнинг яраштирувчиси; давлатнинг халқаро муносабатлардаги олий ваъкиллигини амалга оширади ҳамда Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси ва қонунларида белгиланган бошқа вазифаларни бажаради.

69-модда.

Ўзбекларнинг келиб чиқиши ва уларнинг салтанатлари тарихини эътиборга олган ҳолда XIV ва XV аср Ўзбекистонларининг шарафига Ўзбекистон деб аталган, фақатгина шу мамлакатнинг титул миллати бўлмиш ўзбекларга мансуб бўлган ва давлат тилини биладиган одамгина Ўзбекистон салтанатининг умирбод Президенти бўла олади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев соҳибқирон Амир Темур номидан қабул қилинган Олий Фармон билан Ўзбекистон салтанатининг биринчи ва умирбод Президенти этиб тайиланди. Шунинг учун ҳам бу улуғ зотдан замонавий Ўзбекистон салтанатининг биринчи сулоласи бошланади.

Ўзбекистон салтанати Президентининг шахси даҳлсиз ва қонун билан муҳофаза қилинади.

70-модда.

Ўзбекистон салтанатининг Президенти:

1. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир.

2. Жиноий ишлар бўйича одил судловни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

3. Суд ҳукми ҳатолиги ва ноқонунийлиги тўғрисида тушган аппеляция шикоятлари юзасидан, бундай шикоятлар Олий суд томонидан қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, ундаги илтимослар ва қонуний талаблар қаноатлантирилмаганидан сўнг, у шундай масалалар бўйича фуқоролар томонидан унга қилинган мурожаатлар бўйича керакли чоралар кўриш ва жиноий ишлар бўйича одил судловни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

4. Ўзбекистон салтанатининг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этиш, миллий-давлат тузилиши масалаларига доир қарорларни амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради.

5. Музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистон салтанатининг шартнома ва битимларини имзолайди, давлат томонидан тузилган шартномаларга, битимларга ва унинг қабул қилинган мажбуриятларига риоя этилишини таъминлайди.

6. Ўз ҳузурида аккредитациядан ўтган дипломатик ҳамда бошқа вакилларнинг ишонч ва чақирув ёрлиқларини қабул қилади.

7. Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати томонидан Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакиллари ловозимларига тақдим этилган номзодларни тайинлайди.

8. Олий Мажлис Сенати тақдимига асосан Марказий банк бошқаруви раисини тайинлайди ва лавозимидан озод қилади.

9. Бир вақтнинг ўзида Бош прокурор лавзимини ҳам эгаллаб турувчи адлия вазири тақдимига кўра Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати аъзосини даҳлсизликдан маҳрум қилиш масаласини ҳал қилади.

10. Ўзбекистон салтанатининг Олий Мажлисига мамлакат ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишнинг энг муҳим масалалари юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

11. Олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини Ўзбекистон салтанати Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан тузади ва тугатади.

12. Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Сенат раиси ва Қонунчилик палатаси спикери лавозимларига номзодларни сайлаш учун тақдим этади.

13. Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун Ўзбекистон салтанати Бош вазири номзодини тақдим этади ҳамда уни, истеъфога чиққанда, Бош вазир

нисбатан билдирилган ишончсизлик вотуми Ўзбекистон Олий Мажлисининг палаталари томонидан қабул қилинганда ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда, лавозимидан озод қилади.

14. Ўзбекистон салтанатининг Бош вазири тақдимига асосан Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлайди ва лавозимидан озод қилади.

15. Ўзбекистон салтанатининг Адлия вазири ҳам ҳисобланувчи Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади.

16. Олий Мажлис Сенатига Ўзбекистон салтанати Конституцион суди таркибига крувчи номзодларни тақдим этади.

17. Қонунга асосан Судялар олий кенгаши аъзоларини тасдиқлайди.

18. Ўзбекистон салтанати Бош вазирининг тақдимига биноан вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли.

19. Давлат бошқаруви органларининг ва ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини улар қонун ҳужжатлари нормаларига номувофиқ бўлган ҳолларда тўхтатади ёки бекор қилади; Ўзбекистон салтанати Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилишга ҳақли;

20. Ўзбекистон салтанати қонунларини имзолайди ва эълон қилади; қонунга ўз эътирозларини илова этиб, уни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли.

21. Ўзбекистон салтанатига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси палаталарининг қўшма йиҳилиши тасдиғига киритади.

22. Фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг палаталарининг қўшма ймҳилиши тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади.

23. Ўзбекистон салтанати Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони ҳисобланади, Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади, олий ҳарбий унвонлар беради.

24. Ўзбекистон салтанатининг орденлари, медаллари ва ёрлиғи билан мукофотлайди, Ўзбекистоннинг зодагонлик, малакавий ва фахрий унвонларини беради.

25. Ўзбекистон салтанатининг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади.

26. Ўзбекистон салтанатининг Президенти амнистия тўғрисида фармонлар эълон қилади ва Ўзбекистоннинг судлари томонидан озодликдан махрум этишга ҳукм қилинган шахсларни афв этади.

27. Давлат хавфсизлик хизмати ва Тергов қўмитаси раислариини тайинлайди ва лавозимидан озод этади ҳамда уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилади.

28. Фуқораларнинг Ўзбекистон салтанатининг Президенти номига йўлланга оғзаки ва ёзма мурожаатларини ҳал этиш мақсадида халқ қабулхоналарини ва Интернетда фуқороларнинг виртуаль қабулхоналарини тузиш ҳуқуқига эга ва бундай қабулхоналар фаолияти қонун билан белгиланади.

29. Ўзбекистон салтанатини иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг стратегик режалари ва дастурларини тасдиқлайди.

30. Ўзбекистон салтанатининг вице-президентини тайинлайди ва унга тегишли ваколатлар беради.

31. Ушбу Конституция ва Ўзбекистоннинг салтанатининг қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

71-модда.

Ўзбекистон салтанатининг Президентига тайинлаб тегишли ваколатлар берадиган Ўзбекистон салтанати Вице-президенти лавозими жорий этилади.

72-модда.

Ўзбекистон салтанатининг Президенти Ўзбекистон салтанати ҳудудидаги давлатнинг барча кўчар ва кўчмас мулкларининг, пул ва валюта маблағларининг, мамлакат олтинвалюта заҳираларининг, иқтисодиётнинг ҳусусий мулкчилик сектори ва жамоат ташкилотларига қарамайдиган давлатнинг ер фонди ва бошқа ерларнинг, унинг ер ости, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ва бошқа табиий ресурсларининг, мулкдоридир.

Ўзбекистон салтанатининг Президенти давлатнинг кўчар ва кўмас мулкидан, шу жумладан ердан самарали фойдаланиш мақсадида, уларни сотиши ва қўшма ҳамда бошқа корхоналарнинг устав жамғармаларидаги давлат ёки ўзининг шахсий улуши сифатида жойлаштириши (кейинги ўринларда – жойлаштириш); ўз ҳохишига ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси тавсиясига асосан алмаштириш ва бепул бериш асносида ҳадия қилиш ҳуқуқларига эга.

Ўзбекистон салтанатининг Президенти бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ўзининг кўчар ва кўчмас мулкини, шу жумладан ер майдонларини сотиш, жойлаштириш, бепул ҳадия этиш ва малум муддатга ижарага бериш йўли билан ва фуқароларга тегишли зодагонлик унвонлар бериш орқали, уларнинг хар ҳил табақаларини шакллантиради. Шу мақсадларда Ўзбекистон салтанатининг Президенти илгари у ёки бу кўринишда давлат мулки бўлиб,  бепул  ҳусусийлаштирилган,  лекин  ҳар хил корхоналар томонидан самарасиз ишлатилаётган мулкларни национализация қилиш йўли билан ўз мулкига айлантириш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон салатнатининг Президенти томонидан шакллантрилувчи зодагонларининг “қатламлари” ва “унвонлари” тушунчаларининг таърифлари, уларнинг моҳияти, мақсадлари ва Ўзбекистон салтанатининг Президенти томонидан берилишининг тартиблари қонун билан белгиланади.

 73-модда.

Ўзбекистон салтанатининг Президенти Ўзбекистон салтанати ва унинг айрим ҳудудларидаги баъзи-бир ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ўзининг айрим ҳуқуқлари ижро этилишини Ўзбекистон салтанати вице-президентига бериш ҳуқуқига эга.

 74-модда.

Ўзбекистон салтанатининг Президенти Конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан мамлакатнинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган декретлар, фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради.

 75-модда.

Сенат ёки Қонунчилик палатаси таркибида уларнинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда ёхуд улар бир неча марта Ўзбекистон салтанати Конституциясига зид қарорлар қабул қилган тақдирда, шунингдек Сенат билан Қонунчилик палатаси ўртасида Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда Ўзбекистон салтанатининг Президенти Ўзбекистон салтанатининг Конституциявий суди билан бамаслаҳат қабул қилган қарори асосида Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси, тарқатиб юборилиши мумкин.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган тақдирда янги сайлов уч ой мобайнида ўтказилади.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда тарқатиб юборилиши мумкин эмас.

 76-модда.

Ўзбекистон салтанати давлат бюджетидан Ўзбекистон салтанати Президентига, ўз оиласи, Саройи, Вице-президенти ва маъмурияти таъминотини тўлиқ амалга ошира олиши мақсадларини кўзлаб, у эркин тасарруф эта оладиган маблағ ажратилади.

Президент ўз Вице-президент, Саройи аёнлари ва маъмурияти ҳодимларини, ҳарбий ва бошқа давлат хизматчилари ичидан ўзи танлаб олиб ишга тайинлайди ва бўшатади.

 77-модда.

1) Ўзбекистон салтанатига рахбарлик қилиш  унинг биринчи ва умирбод Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ворисларига меърос бўлиб қолади. Давлатга раҳбарликни меърос қилиб қолдириш  туғилиш ва васийликнинг одатдаги тартибида амалга ошириладики, бир қариндошлик тармоғи ичида, кейинги тармоқ олдинги, яқин қариндошлик тармоғига, ҳудди аёллар эркакларга, кичиклар катталарга имтиёз берганлари каби, имтиёз берадилар.  

2) Меъросхўр, Президентнинг ўғли бўлса, уни  – Малик деган, қизи бўлса – Малика деган салтанат унвонлари билан аталади ва улар туғилган кунларидан эътиборан ёки улар шундай даражага эга деб эълон қилинган кундан эътиборан, биринчи Малик ва биринчи Малика мақомига эга бўлишлари мумкин.

3) Агар мободо, Президентнинг меросхўрлари сулоласининг барча тармоқлари сўнган ҳолат пайдо бўлса, Ўзбекистон салтанатининг Олий Мажлиси меърос масаласини Ўзбекистон салтанатининг манфаатларига мос келадиган шаклда ҳал қилади.

4) Президентнинг меросхўри ҳуқуқига эга бўлган шахс, Президентнинг тақиқига қарамасдан, оила қурса, бундай меросхўр, унинг авлодлари билан биргаликда, салтанатга меросхўр бўлиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

5) Ўзбекистон салтанати Президентлигидан воз кечиш ва истеъфога чиқиш, шу билан бир қаторда ворислик бўйича буларга тенг бўлган ҳар қандай асосли ва ҳуқуқий шубҳалар, қонун асосида ҳал қилинади.

78-модда.

Ўзбекистон салтанати Президентининг рафиқаси ёки аёл-Президентнинг турмуш ўртоғи, Регентлик тўғрисидаги конституциявий вазифаларни бажара олмайди.

79-модда.

1) Агар эркак ёки аёл бўлган Ўзбекистон салтанатининг меросхўр Президенти балоғат ёшига етмаган бўлса, Президентнинг ота ёки онаси, улар йўқ бўлган тақдирда эса, Президентнинг меъросхўрлари ўртасида балоғатга етмаган Президентдан кейинги иккинчи ўринда турадиган балоғат ёшидаги қариндоши, Ўзбекистон салтанаининг Конституцияда белгиланган тартибда, зудлик билан Регентликни ижро эта бошлайди ва бу вазифани у Президент балоғат ёшига етгунга қадар давом эттиради.

2) Агар эркак ёки аёл бўлган Президент ўз хокимиятини амалга оширишга лаёқатли бўлмаса ва бу лаёқатсизлик Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси томонидан тан олинган бўлса, Регинтликни зудлик билан балоғат ёшига етган Биричнчи Шохзода бажара бошлайди. Агар у балоғат ёшида бўлмаса, унда илгариги бандда белгиланган тартиб, меъросхўр Шохзода блоғатга етгунга қадар, амал қилади.

3) Агар меросий Регент бўлиш ҳуқуқига эга бўлган ҳеч ким бўлмаса, унда Ўзбекистон салтанатининг Олий Мажлиси икки ёки уч кишидан иборат Регентлик тузади.

4) Регентлик лавозимига киришмоқчи бўлганларнинг миллати ўзбек ва балоғат ёшида бўлиши шарт.

5) Регентлик конституцивий мандат асосида ва албатта Ўзбекистон салтанатининг эркак ёки аёл бўлган Президенти номидан амалга оширилади.

80-модда.

1) Вафот этган Президентнинг васиятномасида тайинланган, балоғат ёшидаги ўзбек миллатига мансуб одамгина балоғатга етмаган Президентнинг васийси бўлиши мумкин. Агар васиятномада васий тайинланмаган бўлса, Президентнинг васийси, унинг ёлғизликда бўлган отаси ёки онаси бўлиши мумкин. Агар бундайлар бўлмаса, васийни Ўзбекистон салтанатининг Олий Мажлиси тайинлайди. Регентлик ва васийликни фақатгина Президентнинг отаси, онаси ёки унинг тўғридан-тўғри аждоларигина қўшиб олиб боришлари мумкин.

2) Васийликни амалга оширишни ҳар-хил амал ёки сиёсий характердаги иш билан қўшган ҳолда амалга ошириш тақиқланади.

81-модда.

1) Президент ўз лавозимини эгаллаши муносабати билан Ўзбекистон салтанатининг Олий Мажлиси палаталарининг қўшма йиғилиши олдида ўз вазифаларини ҳалол бажариш, Конституция ва қонунларни бажариш ҳамда уни ҳимоя қилиш, ўз фуқороларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши тўғрисида тантанали қасамёд қилади.

2) Меросхўр Малик ёки Малика, балоғат ёшига етгач ва Регент ёки Регентлар ўз вазифаларини ижро этишларидан аввал, Президент қасамёд қилгани кабаи, қасмамёд қиладилар.

 XVII боб. Ўзбекистон салтанатининг Олий Мажлиси

 82-модда.

Ўзбекистон салтанатининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади ва ўз фаолиятини дойимий асосда олиб боради.

Ўзбекистон салтанатининг Олий Мажлиси икки палатадан — Сенат (юқори палата) ва Қонунчилик палатасидан (қуйи палатадан) иборат.

Ўзбекистон салтанатининг Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг ваколат муддатлари – беш йилдир.

83-модда.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Сенатининг, Президент тайинлаган марказ ва ҳудудларнинг ваъкили сифатидаги Сенат аъзолари:

Марказ бўйича  – ўн олти кишини ташкил этувчи Сенаторлардан ва ҳар бир вилоят ҳамда Тошкент шахридан – олти кишидан ибрат бўлади ва уларга салтанатнинг энг юқори даражадаги зодагонлик унвонлари берилади, маъмурий ҳудудлардан бўлган Сенаторларга эса салтанатнинг тегишли равишдаги пастроқ даражадаги зодагонлик унвонлари берилади. Тегишли зодагонлик унвонлари номларининг даражалари ва уларнинг таърифлари, шунингдек улар фаолиятининг бошқа ҳусусиятлари ва Сенаторлар зодагонлик даражаларининг таърифлари қонун билан белгиланади.  

Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон салтанатининг фуқароси Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси, шунингдек Ўзбекистон салтанаи Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати, бўлиши мумкин. Депутатликка номзодларга қўйиладиган талаблар қонун билан белгиланади.

Ўзбекистон салтанати Олий мажлисининг қонунчилик палатаси аъзоларининг етмиштаси бир мандатли округлардан ва яна етмиштаси сиёсий партиялар рўйҳатлари бўйича сайланган бир юз қирқ депутатдан иборат бўлади.

Айни бир шахс бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси ва Қонунчилик палатасининг депутати бўлиши мумкин эмас.

84-модда.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси янги матнини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

2) Ўзбекистоннинг салтанптининг конституциявий ва бошқа қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

3) Ўзбекистон салтанатининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш;

4) Ўзбекистон салтанати ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш;

5) Ўзбекистон салтанати қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш;

6) Ўзбекистон салтанати таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларни Ўзбекистон салтанати таркибидан чиқарилиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш;

7) бож, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш;

8) Ўзбекистон салтанати Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистоннинг салтанатининг Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш;

9) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш;

10) Ўзбекистон салтанатининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш;

11) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш;

12) давлат мукофотлари, зодагонлик ва бошқа унвонларини таъсис этиш;

13) Ўзбекистон салтанати Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги декретлари ва фармонларини тасдиқлаш;

14) Ўзбекистон салтанатининг Марказий сайлов комиссиясини тузиш;

15)  Ўзбекистон салтанати Президентининг тақдимига асосан Ўзбекистон салтанати конституциявий судини сайлаш;

16) Ўзбекистон салтанати Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон салтанати Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш;

17) Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ўринбосарини сайлаш;

18) Ўзбекистон салтанати Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;

19) Ўзбекистон салтанати Президентининг Ўзбекистон салтанатига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш;

20) Ўзбекистон салтанати Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;

21) халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилиш;

22) парламент назоратини ва ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар, қоида тариқасида, аввал Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатида кўриб чиқилади.

 

85-модда.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Сенатининг мутлоқ ваколатларига:

1) Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;


 

2) Ўзбекистон салтанати Давлат ҳавфсизлиги хизмати, Тергов қўмитаси, Марказий банк бошқаруви ва Ҳисобот палатаси раисларининг ҳисиботларини эшитиш;

3) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;

4) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш киради.

86-модда.

Ўзбекистон салтанатининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мутлоқ ваколатларига:

1) Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;

2) Ўзбекистон салтанатининг Адлия вазири ҳам бўлган Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;

3) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;

4) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш киради.

 

87-модда.

Ваколат муддати тугагач, Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси тегишлича янги чақириқ Сенати ва Қонунчилик палатаси ўз ишларини бошлагунларига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.

Ўзбекистон салтанатининг Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг биринчи мажлислари тегишлича Сенат таркиб топганидан кейин бир ойдан кечиктирмай ва Қонунчилик палатасига сайловдан кейин икки ойдан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Сенатининг мажлислари доймий равишда ўтказилади.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлислари сессиялар даврида ўтказилади. Сессиялар, қоида тариқасида, сентябрнинг биринчи иш кунидан бошлаб келгуси йилнинг июнь ойи охирги иш кунига қадар ўтказилади.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси палаталарининг мажлислари, агар улар ишида барча сенаторлар ва депутатлар умумий сонининг камида ярми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.

Конституциявий қонунларни қабул қилишда барча сенаторлар ва депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этиши шарт.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси мажлисларида, шунингдек уларнинг органлари мажлисларида Ўзбекистон салтанати Президенти, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, Ўзбекистон Конституциявий суди, Олий суди ва Судьялар олий кенгаши раислари, Адли вазири ҳам бўлган Бош прокурор, Марказий банк Бошқарувининг раиси иштирок этишлари мумкин.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси унинг органлари мажлисларида Сенат Раиси, Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати ва унинг органлари мажлисларида Қонунчилик палатаси Спикери иштирок этиши мумкин.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси алоҳида-алоҳида мажлис ўтказадилар.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма мажлислари Ўзбекистон салтанати Президенти  қасамёд қилганида, Ўзбекистон салтанати Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганида, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганида ўтказилади. Палаталарнинг келишувига биноан қўшма мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин.

88-модда.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси ўз ваколатларига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг қарорлари Сенат аъзолари ёки Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, ушбу Конституцияда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

89-модда.

Қонунчилик ташаббусичиси ҳуқуқига Ўзбекистон салтанати Президенти, Сенаторлар, Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, Ўзбекистон салтанати Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон салтанати Конституциявий суди ва Олий суди, Адлия вазири ҳам бўлган Бош прокурори эгадирлар ва бу ҳуқуқ қонунчилик ташаббусичиси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасини Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.

90-модда.

Қонун Ўзбекистон салтанати Олий мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, унинг Сенат томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон салтанати Президенти томонидан имзолангач ва қонунда белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун қабул қилинган кунидан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенатига юборилади.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати маъқуллаган қонун имзолаш ва матбуотда эълон қилиш учун Ўзбекистон салтанати Президентига ўн кун ичида юборилади.

Ўзбекистон салтанатининг Президенти томонидан қонун ўттиз кун ичида имзоланади ва эълон қилинади.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига қайтарилади.

Агар Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзолаш ва эълон қилиш учун Ўзбекистон салтанати Президентига Қонунчилик палатаси томонидан юборилади.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун юзасидан Қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин. Палаталар келишув комиссияси таклифларини қабул қилганда қонун одатдаги тартибда кўриб чиқилиши керак.

Ўзбекистон салтанатининг Президенти қонунни ўз эътирозлари билан Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли.

Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда тегишлича Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида

учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, қонун Ўзбекистон Президенти томонидан ўн тўрт кун ичида имзоланиши ва эълон қилиниши керак.

Қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матбуотда эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шартидир.

91-модда.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати ўз таркибидан Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини сайлайди. Сенат Раиси Ўзбекистон салтанати Президентнинг тақдимига биноан сайланади.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ва унинг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Сенат ваколати муддатига сайланади.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Сенатининг Раиси яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Сенат қарорларига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Сенатининг Раиси:

1) Сенат мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;

2) Сенат муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;

3) Сенат қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

4) Ўзбекистон салтанати қонунларининг ва Сенат қарорларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади;

5) парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига ҳамда халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ Сенат гуруҳларининг фаолиятига раҳбарлик қилади;

6) Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, бошқа давлат органлари, чет давлатлар, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда Сенат номидан иш кўради;

7) Сенат қарорларини имзолайди;

8) ушбу Конституция ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Сенатининг Раиси фармойишлар чиқаради.

 92-модда.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўз таркибидан Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлайди.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколати муддатига сайланади.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери яширин овоз бериш орқали Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарорига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери:

1) Қонунчилик палатасининг мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;

2) Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;

3) Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

4) Ўзбекистон салтанати қонунларининг ва Қонунчилик палатаси қарорларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади;

5) парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига ҳамда халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ Қонунчилик палатаси гуруҳларининг фаолиятига раҳбарлик қилади;

6) Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати, бошқа давлат органлари, чет давлатлар, халқаро ва ўзга ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда Қонунчилик палатаси номидан иш кўради;

7) Қонунчилик палатаси қарорларини имзолайди;

8) ушбу Конституция ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери фармойишлар чиқаради.

93-модда.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати унинг муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон қонунлари ҳамда Сенат томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига сенаторлар аъзо бўлган қўмиталарни сайлайди.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини олиб бориш, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон қонунлари ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига Қонунчилик палатаси депутатлари аъзо бўлган қўмиталарни сайлайди.

Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, зарурат бўлган тақдирда, муайян вазифаларни бажариш учун депутатлар, сенаторлар орасидан комиссиялар тузади.

 94-модда.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати аъзоларига ва Қонунчилик палатаси депутатларига уларнинг сенаторлик ёки депутатлик фаолияти билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда қопланади.

Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенатда доимий асосда ишловчи Сенат аъзолари ўз ваколатлари даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзоси дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланадилар. Улар тегишинча Қонунчилик палатаси ёки Сенатнинг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларига тортилиши мумкин эмас.

ХVIII боб. Ўзбекистон салтанатининг Вазирлар Маҳкамаси

95-модда.

Ўзбекистон салтанатининг Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон салтанати Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон салтанатининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат.

Вазирлар Маҳкамаси:

1) самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсати юритилиши, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун жавобгар бўлади;

2) фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

3) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштиради ва йўналтиради, уларнинг фаолияти устидан қонунда белгиланган тартибда назоратни таъминлайди;

4) Ўзбекистон салтанати қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон салтанати Президентининг декретлари, фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди;

5) Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади;

6) ушбу Конституция ва Ўзбекистон салтанатининг қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистоннинг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.

Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси ва Ўзбекистон салтанатининг Президенти олдида жавобгардир.

Амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади, бироқ Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллантирилгунига қадар Президентнинг қарорига мувофиқ ўз фаолиятини давом эттириб туради.

Ўзбекистон салтанатининг Бош вазири:

1) Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади;

2) Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди;

3) халқаро муносабатларда Ўзбекистон салтанатининг Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради;

4) Ўзбекистон салтанатининг қонунларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

Ўзбекистон салтанатининг Бош вазири номзоди Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади.

Ўзбекистон салтанатининг Президенти тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни ҳар томонлама ўрганиб чиққач, агар бу номзод унга мақул тушган бўлса, ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади. Акс ҳолда Бош вазир лавозимига янги номзод таклиф қилинишини талаб қилади.

Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.

Бош вазир номзоди унинг учун тегишинча Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.

Ўзбекистон салтанати Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Бош вазирнинг Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Ўзбекистон салтанатининг Президенти томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон салтанатининг Бош вазири ва Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон салтанатининг Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон салтанатининг Олий Мажлиси  палаталарининг  қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилиши мумкин.

Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми тегишлича Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон салтанатининг Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон салтанати Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.

Янги Бош вазир номзоди Ўзбекистон салтанатининг Президенти томонидан Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.

Олий Мажлис томонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон салтанатининг Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Ўзбекистон Олий Мажлисини тарқатиб юборади.

Ўзбекистон салтанати Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколат доираси қонун билан белгиланади.

XIX боб. Ўзбекистон салтанатининг маъмурий-ҳудудий тузилиши

 96-модда.

Ўзбекистон салтанати вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардан иборат.

97-модда.

Вилоятлар, Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш, шунингдек вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ташкил қилиш ва уларни тугатиш Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг розилиги билан амалга оширилади.

XX боб. Ўзбекистон салтанатида маҳаллий давлат ҳокимиятининг асослари

 98-модда.

Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари маҳаллий ҳокимиятларнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар.

99-модда. Маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қуйидагилар киради:

қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш;

маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш;

маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;

норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси ва қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

100-модда.

Маҳаллий ҳокимият органлари Ўзбекистон салтанатининг қонунларини, Ўзбекистон салтанатининг Президенти декретларини, фармонларини, давлат ҳокимияти юқори органларининг қарорларини амалга оширадилар, давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилишда қатнашадилар.

Юқори органларнинг ўзларига берилган ваколатлар доирасида қабул қилган қарорлари қуйи органлар ижро этиши учун мажбурийдир.

Халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларнинг ваколат муддати — 5 йил.

 101-модда.

Ижроия ҳокимиятини тегишлилигига қараб вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бошқаради.

Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон салтанатининг Президенти томонидан қонунга мувофиқ тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.

Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Туманларга бўйсунадиган шаҳарларнинг ҳокимлари туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади.

 102-модда.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ваколатларини яккабошчилик асосларида амалга оширадилар ва ўзлари раҳбарлик қилаётган органларнинг қарорлари ва фаолияти учун шахсан жавобгардирлар.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади, улар бўйича халқ депутатлари Кенгаши томонидан тегишли қарорлар қабул қилинади.

Ҳокимларнинг ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг ваколат доирасини ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларини сайлаш тартиби қонун билан белгиланади.

 103-модда.

Ҳоким ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади.

Хоким иқтисодиётнинг ҳусусий сектори корхоналари ва тадбиркорлари бажариши шарт бўлган қарорлар қабул қилишга ҳақли эмас. Бундай қарорларни вабул қилиш қонун билан тақиб қилинади.

 104-модда.

Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар ўз раисларини (оқсоқолларини) сайлайди.

Ўзини ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади.

 ХХI боб. Ўзбекистон салтанатида суд ҳокимияти

105-модда.

            Ўзбекистон салтанатида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.

 106-модда.

            Ўзбекистон салтанатида суд тизими Ўзбекистон салтанатининг Конституциявий суди, Ўзбекистон салтанатининг Олий суди, Ўзбекистон салтанатининг ҳарбий суди, ҳарбий судлар, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий ва маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туман, шаҳар маъмурий судларидан иборат.

Судларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.

Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди.

 107-модда.

Ўзбекистон салтанатининг Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўради.

Ўзбекистон салтанатининг Конституциявий суди Ўзбекистон салтанати Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Судьялар олий кенгаши тавсия этган сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислари орасидан сайланади.

Ўзбекистон Конституциявий суди Ўзбекистон салтананининг Президенти тақдимига биноан ўз таркибидан Ўзбекистон салтанати Конституциявий судининг раисини ва унинг ўринбосарини сайлайди.

108-модда.

Ўзбекистон салтанатининг Конституциявий суди:

1) Ўзбекистон салтанати қонунларининг ва Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон салтанати Президенти, декретлари, фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, ҳукумат, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон салтанати Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;

2) Ўзбекистон салтанати Президенти томонидан имзолангунига қадар Ўзбекистон салтанати конституциявий қонунларининг, Ўзбекистон халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон салтанати қонунларининг Ўзбекистон салтанатининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди;

4) Ўзбекистон салтанати Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради;

5) Ўзбекистон салтанати Олий судининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон салтанатининг Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан киритилган мурожаатларни кўриб чиқади;

6) конституциявий судлов ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан ҳар йили Ўзбекистон салтанатининг Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон салтанати Президентига мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади;

7) Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколати доирасида бошқа ишларни кўриб чиқади.

Конституциявий суднинг ҳужжати расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Конституциявий суднинг қарорлари қатъий ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон салтанати Президенти, Олий Мажлис Сенатининг раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Олий судининг раиси, Адлия вазири ва Тергов қўмитасининг раиси Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масалалар киритиш ҳуқуқига эга. Масала Конституциявий суднинг судьялари ташаббуси билан ҳам киритилиши мумкин.

Фуқоролар Конституциявий судга ариза, таклиф, ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Конституциявий судни ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланади.

 109-модда.

            Ўзбекистон салтанатининг Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади.

У томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва Ўзбекистоннинг барча ҳудудида бажарилиши мажбурийдир.

Ўзбекистон салтанатининг Олий суди қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.

110-модда.

            Президент Ўзбекистон салтанати Судялар олий кенгашини бошқаради. Президент Ўзбекистон салтанати Судялар олий кенгашининг тавсиясига асосан ўзининг Фармонлари билан Ўзбекистон салтанати Олий суди ва Ҳарбий судининг, вилоятлар ва Тошкент шахар судларининг раиси ва раис ўринбосарларини ҳамда шу судларнинг аъзоларини тайинлайди ва вазифаларидан озод қилади.

            Президент ушбу Конституциянинг 70 моддаси учинчи қисмига асосан берилган шикоятлар бўйича қарорлар лойиҳасини тайёрлашни Ўзбекистон салтанатининг Судялар олий кенгаши зиммасига юклаш; агар бу шикоятлардаги фактлар тасдиқланган ҳолларда, бу орган томонидан мана шу шикоятлар юзасидан тайёрланаётган қарорлар лойиҳасида, бундай суд қарорларини бекор қилиш ва улар асосида қамалган фуқороларни тўлиқ реабилитация қилиниши кўзда тутилишишни талаб қилиш ва бундай суд ҳукмларини бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон салтанати Судьялар олий кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланади.

 111-модда.

            Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьялар ва ҳакамлар ҳайъатининг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланади.

Судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.

Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин эмас.

Судья ваколат муддати тугагунга қадар судьялик вазифасидан қонунда кўрсатилган асослар бўлгандагина озод этилиши мумкин.

112-модда.

Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда тинглашга қонунда белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади.

113-модда.

Суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.

114-модда.

Ўзбекистонда суд ишларини юритиш ўзбек тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.

115-модда.

Айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади.

Айбланувчи тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади.

116-модда.

Фуқоролар қонунларга асосан адолатли судловни амалга ошириш учун ҳакамлар ҳайъати (суд присяжных) институтида иштрок этишлари мумкин.

Ҳар бир жиноят иши бўйича иш юритиш албатта ҳакамлар ҳайъати иштрокида амалга оширилади.

XXII боб. Ўзбекистон салтанатида сайлов тизими

 117-модда.

Ўзбекистон салтанати фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади.

Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишлича уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — октябр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистоннинг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон фуқароси бир вақтнинг ўзида иккидан ортиқ давлат ҳокимияти вакиллик органининг депутати бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистон салтанатининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловни, шунингдек Ўзбекистон референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси томонидан фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат бўлган Ўзбекистон салтанатининг Марказий сайлов комиссияси тузилади.

Ўзбекистон салтанатининг Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон салтанати Конституциясига, Ўзбекистон салтанатининг сайлов тўғрисидаги ҳамда референдум тўғрисидаги қонунларига ва бошқа қонунларга амал қилади.

Ўзбекистон салтанати Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияси бўйича Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси томонидан сайланади.

Ўзбекистон салтанати Марказий сайлов комиссиясининг Раиси комиссия аъзолари орасидан Ўзбекистон салтанати Президентининг тақдимига асосан комиссия мажлисида сайланади.

Сайлов ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади.

ХХIII боб. Ўзбекистон салтанатида адлия органлари, прокуратура ва адвакатура

118-модда.

            Юстиция органларининг яхлит марказлашган тизимини Ўзбекистон салтанатининг Бош прокурори мақомига ҳам эга бўлган Адлия вазири бошқаради. Шу билан бир қаторда Бош прокурор, вилоят, шахар ва туман прокурорлари ваколатларидан дастлабки терговга процессул жиҳатдан раҳбарлик қилиш ҳуқуқи эга эмас

Таркибий бўлинмалар ва Адлия вазирлигининг Прокурорлар бош бошқармаси, вилоят, шахар ва туман адлия органларининг ва Прокурорлар бош бошқармаси ҳамда унинг бўлинмалари раҳбарларини Адлия вазири тайинлайди.

 119-модда.

Ўзбекистон салтанати ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон салтанатининг Адлия вазири ҳам бўлган Бош прокурори ва унга бўйсунувчи Прокурорлар бош бошқармаси амалга оширади.

Прокурорлар ўз ваколатлари амалда бўлган даврда сиёсий партияларга ва сиёсий мақсадларни кўзловчи бошқа жамоат бирлашмаларига аъзоликни тўхтатиб турадилар.

Прокурорларнинг ваколатлари ва фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.

 120-модда.

        Адвокатура — ҳуқуқий институт бўлиб, у давлат ҳисобидан адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ҳамда хусусий адвокатлик амалиёти билан шуғулланувчи айрим шахсларнинг мустақил, кўнгилли ва касбий бирлашмаларини ўз ичига олади. Адвокатура Ўзбекистон салтанати Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон салтанати фуқаролари, ажнабий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга юридик ёрдам кўрсатади.

       Суд жараёнида адвокат ва прокурор тенг ҳуқуқли бўлади ҳамда судялар билан бир ҳил либос кияди.

       Адвакатуранинг иш фаолиятини ташкил қилиш ва тартиби қонунда белгиланади.

 121-модда.

            Ўзбекистон ҳудудида жиноятчиликка қарши курашда тезкор-қидирув ва бошқа махсус вазифаларни мустақил равишда амалга оширувчи ҳусусий ва жамоатчилик бирлашмалари ва уларнинг бўлинмаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тақиқланмайди.

XXIV боб. Ўзбекистон салтанатида молия ва кредит

 122-модда.

Ўзбекистон салтанати ўз молия ва пул-кредит тизимига эга.

Ўзбекистон салтанатининг Давлат бюджети давлат бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан иборат.

123-модда.

Ўзбекистон салтанати ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади. Солиқлар жорий қилишга фақат Ўзбекистон салтанати Олий Мажлиси ҳақли.

124-модда.

Ўзбекистон салтанати банк тизимини Марказий банк бошқаради.

XXV боб. Ўзбекистон салтанатида мудофаа ва хавфсизлик

 125-модда.

Ўзбекистон салтанати Қуролли Кучлари Ўзбекистон салтанати давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади.

Қуролли Кучларнинг тузилиши ва уларни ташкил этиш қонун билан белгиланади.

126-модда.

Ўзбекистон салтанати ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада қуролли кучларига эга.

БЕШИНЧИ БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН САЛТАНАТИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТАРТИБИ

 127-модда.

Ўзбекистон салтанатининг Конституциясига ўзгартиришлар фақатгина Ўзбекистон салтанати Президентининг таклифи билан Ўзбекистон салтанати Олий Мажлисининг Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон салтанатида ўтказилган референдум орқали киритилиши мумкин.

128-модда.

Ўзбекистон салтанатининг Олий Мажлиси тегишли таклиф киритилганидан кейин уч ой мобайнида Конституцияга ўзгартиришлар ҳамда тузатишлар киритиш тўғрисида кенг ва ҳар тарафлама қилинган муҳокамани ҳисобга олган ҳолда қонун қабул қилиши мумкин. Агар Олий Мажлис Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифни рад этса, таклиф 6 ой  ўтгандан кейингина қайта киритилиши мумкин.

 

 2-илова

 Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантириш, Ўзбекистон салтанатининг Конституциясини тасдиқлаш ва Ўзбекистон салтанатининг умрбод Президенти этиб Ш.М.Мирзиёевни тайинлаш тўғрисидаги

БАЁНОТ

           Ўзбекистон ўз давлат мустақиллигига эришган 30 йиллик давр ичида давлатни бошқаришнинг республика шакли ўзини оқлай олмаганлигидек аниқ бир фактини этиборга олиб ва бу ҳолат дунёнинг нуфузли моливий институтлари жон бошига тўғри келган номинал Ялпи ички махсулот бўйича тузган ва 188-189 та мамлакатни ўз ичига олган Жаҳон рейтингларида 146-150 ўринларни эгаллашига олиб келганлиги, шунинг учун ҳам 2030 йилга қадар Ўзбекистон халқининг яшаш даржаси ва сифатини ривожланган мамлакатлар қаторига қўшишга интилиб, замонавий Ўзбекистонни XIV ва XV аср Ўзбекистонлари, Амир Темур давлати ва темурийлар давлатлари; Буҳоро амирлиги, Қўқон ва Ҳива хонликларидек салтанатлар ҳукмрон бўлган давлатларнинг давомчиси ва вориси деб ҳисоблаган ҳолда,

Соҳибқирон Амир Темур номидан эълон қилинган Олий Фармон билан Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг республика шалидан воз кечиб, уни бошқаришнинг салтанат шаклига ўтилганлиги, унинг Конституциясини тасдиқлаганлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон салтанатининг давлат раҳбари сифатидаги умрбод Президенти этиб  тайинланганлиги тантанали равишда эълон қилинади.

Ўзбекистон салтанати давлат раҳбари сифатидаги умирбод Президентининг ҳуқуқ ва бурчлари унинг ворисларига қолдирилиши билан боғлиқ қоидалар ва давлатни бошқаришнинг салтанат шакли тизимининг бошқа тамойиллари Ўзбекистон салтанатининг Конституциясида белгиланган.

Ўзбекистон салтанати Президентининг инаугурацияси маросими уни Ўзбекистон салтанати Президенти этиб тайинланган кундан роппа-роса бир ой ўтганиидан сўнг тантанали равишда ўтказилади.

Ўзбекистон салтанати ўзининг ҳудуди ва табий бойликларига нисбатан олий ҳуқуққа эга. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон салтанатига айлантирилган кундан эътиборан у фақат вилоятлар, шахарлар ва туманлардек маъмурий-ҳудудий бўлинмалардан иборат бўлади ҳолос.

Ўзбекистон салтанатида, миллатидан қатъий назар Ўзбекистон фуқороларидин иборат халқ ҳокимиятнинг ягона манбайи ҳисобланади.

Бундан буён Ўзбекистон ҳудудида Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси ва қонунлари мутлоқ устун эканлиги эътироф этилади.

Ўзбекистон салтанати ўзининг барча шериклари билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли битимлар ва шартномаларни олдиндан қўйилган бирон-бир шартсиз имзолаш учун очиқ эканлигини эълон қилади.

Ўзбекистон салтанати ўз ҳудудида яшаётган барча халқларга теппа-тенг сиёсий ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий ривожланиш имкониятларини кафолатлайди.

Ўзбекистон салтанати ирқчилик, шовинизм, миллатчилик, инсон ҳуқуқлари ва халқларга нисбатан ҳар қандай чекловларга қаттиқ қарши туради.

Ўзбекистон салтанати умум эътироф этилган ва ратификация қилинган халқаро ҳуқуқ меъёрларининг устворлигини тан олади.

 

Ушбу Баёнот соҳибқирон Амир Темур номидан қабул қилинган Олий Фармон билан тасдиқланган

 

 

3-илова

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида” 2023 йилнинг 10 мартда қабул қилган 3017–IV-сонли Қарори ва шу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023-йил 14-мартдаги СҚ-702–IV-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 2023 йил 13 мартдаги КСҚ-4-сонли Қарорлари ва янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасининг

 ТАҲЛИЛИ

 Амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг бир палатали Олий Кенгашининг қонун мақомига эга “Ўбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш тўғрисида”ги 1992 йи 8 декабрдаги 723-XII-сонли қарорига асосан қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси 2023 йилнинг 10 мартида қабул қилган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида»   2023 йил 10 мартдаги 3017-IV-сонли Қарори ва унга илова қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасининг 1-моддасида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасининг матни тўлиғича келтирилган бўлиб, унда амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси моддалари сони ҳозирги 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага оширилган ва бу 128 та модданинг 91 тасига концептуал ўзгаришлар киритилган. Умуман олганда амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 65 фоизга тенг дейиш мумкин бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Шунинг учун ҳам янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасини 2023 йилининг 30 апрелида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикасининг референдумида қабул қилиниши режалаштирилган мутлақо янги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси дейиш жуда ҳам тўғри ва ўринли бўлади деган фикрдаманки. Шунинг учун ҳам, биринчидан, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасининг номи «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида», деб ўзгартирилган; иккинчидан, кейинги ўринларда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири” ва “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси”, деган жумлалар ўрнига “Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси лойиҳаси” ва Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси” деган жумлалардан фойдаланаман.

Аммо Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг юқори ва қуйи палаталари ҳамда Конституциявий суд бундай ҳолатни Ўзбекистон халқидан яшариб, Ўзбекистон Республикасининг янги Конституциясини соҳталаштирилишига эришмоқчилар, десак бу фикр ҳам ҳато бўлмайди.

Бошқа мамлакатларда ўтган Президент сайловларида айни бир шахс бир ёки икки мартадан ошиқ қатнаша олмаслиги тўғрисидаги конституциявий чекловларни қўллаш ва “ноллаштириш”, яъни уларни олиб ташлаш масаласиди давлатни бошқаришнинг республика шакли ҳукмрон бўлган африкадаги анча қолоқ ва камбағал ҳамда ер юзининг ривожланаётган мамлакатларида амалга оширилган жаҳон тажрибаси мавжуд ва бундай тажриба, масалан Википедиянинг рус тилидаги “Обнуление президентских сроков”, яъни ўзбек тилига таржима қилинганда “Президентлик муддатини ноллаштириш” деб аташ мумкин бўлган мақоласида эълон ҳам қилинганки. Бу мақоладан юқоридаги мамлакатларда президентлик муддати бўйича чекловлар у ёки бу кўринишда олиб ташланганлигини, айрим ҳолларда эса бундай чекловлар қўлланилган ҳолатлар ҳам мавжуд бўлганлигини билиб олишимиз мумкин.

Лекин узоққа бормасдан, Беларус Республикаси ва Россия Федерацияси тажрибаларига мурожаат қилсак, айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Президент бўлиши мумкин эмас, деган чеклов Белорус Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг 2004 йил 7 сентабрдаги 431-сонли Фармони асосида 2004 йилнинг 17 октябрида ўтказилган референдум орқали Белорус Республикаси Конституциясининг 81-модасидан олиб ташланган бўлса. Россияда бундай чеклов 1998 йилнинг 5 ноябридаги России Федерацияси Конституциявий судининг ажрими билан ўша даврдаги РФ Президенти Б.Ельцинга нисбатан қўлланилганлиги учун у 2000 йилги РФ Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганлиги сабабли 1999 йилнинг 31 декабрида ўз лавозимини ВладимирПутинга топширишга мажбур бўлганганлигини. Лекин 2020 йилнинг 11 мартида РФ Давлат Думаси Россия Федерацияси Конституцияси 81-модасининг 3-қисмига киритган 3.1 рақамли, яъни:

3.1. Положение части 3 статьи 81 Конституции Российской Федерации, ограничивающее число сроков, в течение которых одно и то же лицо может занимать должность Президента Российской Федерации, применяется к лицу, занимавшему и (или) занимающему должность Президента Российской Федерации, без учета числа сроков, в течение которых оно занимало и (или) занимает эту должность на момент вступления в силу поправки к Конституции Российской Федерации, вносящей соответствующее ограничение, и не исключает для него возможность занимать должность Президента Российской Федерации в течение сроков, допустимых указанным положением”, деган матнга эга қўшимча орқали Владимир Путинга нисбатан бундай чеклов олиб ташланганлиги учун у 2004 ва ҳатто 2030 йиллари ўтказиладиган РФ Президенти сайловларида ҳам қатнашиш ҳуқуқига эга бўлганлигини билиб олишимиз мумкин.

Лекин амалдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциси 90-модасининг иккинчи қисмида белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг сайланиш муддати 5 йилдан Ўзбекистон Республикаси янги Контитуцияси лойиҳаси 106-модасининг биринчи қисмига асосан 7 йилга ўзгартирилган бўлсада. Бироқ айнан Ўзбекистон Республикаси янги Конституцияси лойиҳасининг 106-моддаси биринчи қисмининг давомида ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституцияси 90-моддасининг биринчи қисмида айтилган: “Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас”, деган норма сақлаб қолинганки. Бу норма 2026 йили бўладиган ёки муддатидан олдин ўтказилиши мумкин бўлган Ўзбекистон Республикасининг Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев учинчи марта иштирок этишини ман қилади. Демак бундай ҳолат тўғрисида: – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида Шавкат Мирзиёевнинг қатнашишига чекловлар “ноллаштирилди”, яъни улар олиб ташланди, – деган гап-сўзлар ҳеч қандай асосга эга эмас, деган ҳулоса чиқарсак, бу ҳулоса айни ҳақиқат бўлади. Демак “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг 7-моддасини Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимини хозир эгаллаб турган шахс бўлмиш Шавкат Мирзиёевга нисбатан қўллаш мумкин эмас. Бунга Ўзбекистон Республикаси янги Конституцияси 106-моддасининг биринчи қисмида мавжуд бўлган чеклов йўл қўймайди. Чунки амалдаги ва янги Ўзбекистон Республикаси Конституциялари 16-моддаларининг иккинчи қисмларида:

Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас”, деган қоида қатий равишда белгилаб қўйилганки, Конституциядаги бундай талаб 2023 йилнинг 30 апрелида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикасини референдумида қабул қилиниши режалаштирилган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг 7-моддасидаги:

Ушбу Конституциявий Қонуннинг давлат ҳокимияти мансабдор шахсларининг ваколат муддатлари, сайланиш (тайинланиш) тартиби ва (ёки) шартларини ўзгартирувчи ва (ёки) бошқача тарзда таъсир қилувчи қоидалари ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган пайтда мазкур лавозимларни эгаллаб турган шахсларга нисбатан қўлланилади ҳамда мазкур шахслар ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган пайтда кўрсатилган лавозимларни эгаллаганлиги ва (ёки) эгаллаб келаётганлигининг сурункали муддатлари сонидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари билан тенг равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг талабларига, шу жумладан ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги талабларига мувофиқ мазкур лавозимларга сайланишга (тайинланишга) ҳақлидир”, деган қоидани, амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 90-моддасининг биринчи қисмида ва Ўзбекистон Республикаси янги Конституцияси лойиҳасининг 106-моддаси биринчи қисмининг давомида мавжуд бўлган: “Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас”, деган янги қоида Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимини суринкасига иккинчи марта эгаллаб турган Шавкат Мирзиёевга нисбатан қўллашга йўл қўймайди. Чунки конституциявий қонунлар оддий қонунлардан юқори турсада, лекин конституцияга тенг бўла олмайди. Шунинг учун ҳам конституциявий қонун норма ва қийидалари конституция норма ва қоидаларига тенг ёки улардан устун бўлиши асло мумкин эмас.

Шунинг учун ҳам Белорус Республикаси ва Россия Федерациясида қарайиб айнан шундай чекловлар уларда қабул қилинган Конституциявий қонунлар асосида эмас, балки уларнинг Конституцияларига киритилган ўзгартириш ва қўшимча орқали олиб ташланган.

Демак Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг ҳаваскор депутатлари Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси лойиҳасини тайёрлаш орқали онгли ва онгсиз равишда Шавкат Мирзиёевни 2026 йил ёки муддатидан олдин ўтказилиши мумкин бўлган Президент сайлови арафисида Россиянинг биринчи Президенти Борис Ельциннинг аҳволига тушириб, уни бутун дунёга шарманда қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар, десак, бу ҳулоса ҳам тўғри бўлиши мумкин, деган фикрдаман.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг 7-моддаси қоидаларини ҳаттоки Ўзбекистон Республикаси янги Конституцияси 100-, 101-, 120-, 129- ва 134-модаларининг тўртинчи қисмларида ҳамда 135-моддасининг иккинчи қисмида ва 144-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган давлат ҳокимияти мансабдор шахсларининг ваколат муддатлари, сайланиш (тайинланиш) тартибиларини ўзгартиришга ҳам қўллаш мумкин эмас. Чунки Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси кучга киргач, унинг 7-моддасида кўрсатилган барча давлат ҳокимияти мансабдор шахсларининг ваколат муддатлари, сайланиш (тайинланиш) тартибиларини ўзгартириш учун ҳам Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш шарт бўлиб қолади.

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилнинг 8 декабрида Ўзбекистон Олий Кенгаши 12-чақириқ 11-сессиясида қабул қилинган амалдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциси 78-модасининг биринчи қисмида:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:”, дейилар экан, бу модданинг 21 та бандидан биринчи 2 тасида:

1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

2) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш”, дейилган нормалар мавжуд. 

Демак Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилиши ҳеч қандай референдумсиз нафақат амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши, балки Ўззбекистон Республикасининг мутлақо янги Конституциясини қабул қилиш ҳуқуқига ҳам эгаки. Шунинг учун ҳам матбуотда очиқланган 18 млн. АҚШ долларига эквивалент ёки Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки 2023 йилнинг 14 апрелида белгилаган валюталар курси бўйича 259 млрд. 578 млн. сўм сарф қилиб референдум ўтказишга сира ҳам ҳожат йўқ  бўлган. Агар Президент масалан 2022 йили 8 декабрдаги Конституция куни байрами муносабати билан қилган нутқида:

“– Конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида, референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади”, деган бўлса, у кишига Қонунчилик палатасининг Спикери: – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига унинг 78-модасининг 1- ва 2- банди Қонунчилик палатасига берилган ваколатлар доирасида қўшимча ва ўзгартиришлари киритгани маъқул, – дейиш ўрнига, Шавкат Мирзиёевнинг юқоридаги айтган гапидагига ўхшаш фикрларига маккам ёпишиб олиб, унга ҳам бошқа давлат мансабдор шахсларига ҳам, айниқса халқимизга ҳам фойдаси тегмайдиган Ўзбекистон Республикасининг янги Конституция лойиҳасини кўрсатиб, уни аладаган бўлиши мумкинки, унинг бундай ҳаракатини – ҳойинликдан фарқи йўқ, десак бу фикр жуда тўғри бўлади.

Акмал Саидов ва бошқа депутутлар Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2016 йил 8 сентябрдаги қўшма йиғилишида қилган нутқларидан норози бўлган Муҳаммад Солиҳ Россиянинг “Дождь” деган телеканалига берган интервюсидаИАФергана”нинг бош редактори Д.Кислов ўз мақоласида ва Озодлик Радиоси 2021 йилги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови компанияси даврида ўз сайтида эълон қилгач ижтимой тармоқларда кенг тарқалган мақоласида ва яна бир бошқа видеокўрсатувида ҳамда блогерлар ўзларининг қатор изоҳлари ва видеолаларида Ўзбекистон Республикасининг бош вазири Шавкат Мирзиёв зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатлари вақтинча юклатилганлигини: “ҳокимият тепасига давлат тўнтариши йўли билан келиш”, “тинч конституциявий давлат тўнтариши”, “конституцияни аёқ ости қилиш” деган ва бошқа ахмақона фикр ва даъволар билдирган эдиларки. Шунинг учун хам мен ўзимнинг ушбу Таҳлилнинг адабиётлар рўйҳатида [1-2] ўринда турган мақолаларимда ва улар ҳамда бошқа материаллар ҳамда яна бир моқолам асосида тайёрланиб, Ютуб ва Фейсбукдек ижтимоий тармоқларда ҳам эълон қилинган видеороликларимда Ўзбекистон Республикасининг айнан мана шу 78-модаси биринчи қисмининг 1- ва 2- бандларига таянган ҳолда уларга умумлаштириб айтганда: – Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига давлат тўнтаришисиз, Конституция қоидаларини бузмаган ҳолда келган, – деган  жавоб бериш орқали, уларни ҳуқуқий маданиятлари ўта паст даражада эканлигини исботлаб бериб, адабларини берган эдим.

Бироқ Ўзбекистон Республикасининг 2023 йилнинг 30 апрелида ўтказиладиган  референдумида қабул қилиниши режалаштирилган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”, деган Конституциявий қонун лойиҳасининг 93-моддаси биринчи қисмидаги 21 та банддан биринчи 2 та бандида амалдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддасининг биринчи қисмдаги 21 та модданинг 1- ва 2-банларидаги қоидалар қайта киритилган ёки сақлаб қолинганки. Бундай ҳолатни: – Ўзбекистон  Республикасининг референдум орқали қабул қилинаётган янги Конституциясини соҳталаштириш, – дебгина баҳолаш мумкин, деган фикрдаман.

Чунки 2023 йилнинг 30 апрелида ўтказиладиган референдумда Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси қабул қилиниб у кучга кирса, ундай ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилиши Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси у ёқда турсин, бу референдумда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси янги Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқидан ҳам тўлиқ маҳрум бўлади. Ҳуқуқий мантиқ нуқтаи назаридан ҳам парламент юқори ва қуйи палаталарининг биргаликдаги ваколатларига бундай қоидалар критилиши мумкин эмас. Чунки Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг референдуми орқали қабул қилинганлиги учун, унга киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар бу ҳуқуқий-норматив ҳужжат қабул қилиниб, кучга киритилганидан сўнг яна фақат референдум орқалигина қабул қилиниши мумкин бўлади ҳолос.

Онгли, онгсиз ва қасддан содир этилган бундай ва бошқа ҳатолар пайдо бўлишига нафақат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ва ҳаваскор депутатлари ҳамда Сенатининг аъзолари, балки Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ҳам айбдор десак, бундай ҳулоса ҳам ҳато бўлмайди. Чунки Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судининг судялари бу суд 2023 йилнинг 14 мартида қабул қилган КСҚ-4-сонли Қарорини тайёрлаш ва қабул қилиш жараёнида бундай ҳато ва камчиликлар борлигини мутлақо билмаган ёки билишни истамаган, десак бу ҳулоса ҳам жуда тўғри бўлади.

 Уни устига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди мана шу Қарорнинг 3-бандида:

Конституциявий Қонун лойиҳасининг 1-моддаси билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси янги таҳрирда тасдиқланмоқда, хусусан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасининг муқаддимаси янада ривожлантирилиб, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида қайд этилган, инсонпарвар демократик давлат, очиқ ва адолатли жамият барпо этиш масъулияти акс эттирилган”, деган.

Бироқ биз таҳлил қилинаётган Ўзбекистон Республикаси янги Конституцияси лойиҳасининг муқаддимасига назар ташласак, унда: “... давлатчилигимиз ривожининг уч минг йилдан зиёд тарихий тажрибаси”, деган  мутлқо ёлғон гап ҳам ёзилганлигини кўришимиз мумкин. Бу гапнинг нимаси ёлғон? – деган саволга ўзбеклар ва уларнинг давлатлари ҳамда цивилизацияси келиб чиқишига бағишлаб ёзган мақолаларимнинг рус тилидагиларини МДҲга аъзо мамлакатларининг интернетдаги таниқли омавий ахборот воситаларида (ОАВ), ўзбек тилидагиларини эса мен ўзим раҳбари бўлган ва ОАВ сифатида давлат рўйҳатидан ўтган “Fundamental iqtisod” деган илмий амалий журналда эълон қилинган ва адабиётлар рўйҳатида [3-15] ўринларда турган илмий мақолаларимдан, жавоб топиш мумкин.

Мен бу фикрларим орқали қатъиян айтмоқчиманки – ўзбек давлатчилигининг ривожланиши уч минг йилдан зиёд тарихга эга эмас. Ўзбекистон Республикаси янги Конституцияси лойиҳасининг муқаддимасидаги давлатчилигимиз ривожланишининг уч минг йилдан зиёд тарихга эгалиги тўғрисидаги фикр академик Ахмадали Асқаров ва Ўзбекистон Фанлар Академияининг хозирги Тарих институти директори, тарих фанлари доктори Азамат Зиёевга ўхшаган тарих соҳтакорларининг ёлғон гапларига ва изланишларига асосланганки мен буни ўз мақолаларимда исботлаб берганман десам, бу ҳулоса ҳам айни ҳақиқат бўладики, бунга менинг адабиётлар рўйҳатига кирган мақолаларимни ўқиб ишонч ҳосил қилиш мумкин [4-5, 7, 10, 12, 15].

Чунки Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси лойихасидаги давлатчилигимиз тарихи тўғрисидаги фикрни, қўпол қилиб айтганда, 1776 йилнинг 4 июлида ташкил топган АҚШ ситизенларининг хозирги аждолари асосан европаликлардан иборат бўлишига қарамасдан, улар бу мамлакат давлатчилиги ривожланишининг тарихи уч минг йилдан зиёд, яни АҚШнинг ҳудудида бу давлат ташкил топмасдан анча олдин яшаб ўтган қадимги хиндулар давлатчилиги ривожланишинг уч минг йиллик тарихидан иборат, дейишидек ўта кулгули ва ахмақона гапдан сира фарқ қилмайди.

Агар биз 1924 йилда тузилгач Совет Иттифоқи (СССР) таркибига Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси деган ном билан иттифоқдош республика сифатида кириб, 1991 йилнинг 31 августида ўз давлат мустақиллигини эълон қилган мамлакатимизни XX аср Ўзбекистони деб ҳам атасак, ундай ҳолда мен 1313-1341 йиллари  давлат раҳбари Ўзбекхон бўлган ўша даврлардаги араб ва форс  тарихчилари Буюк давлат, Ўзбеклар мамлакати, яъни Ўзбекистон даб ҳам атаган, Россия тарихчилари эса бу ўзбек далати номини сохталаштириб “Олтин Ўрда” деб атаган  салтанатни мен ўз мақолаларимда XIV аср Ўзбекистони деб; 1428-1468 йиллари давлат раҳбари Абулҳайрхон бўлган ва тарихга бу соҳани яхши билмайдиган олимларимизнинг айби билан Ўзбек хонлиги деб ҳам кирган, лекин XVI аср тарихчи олими Мирзо Муҳаммад Ҳайдар Дуғлот ўзининг “Тарихи рашидий” деган асарида Ўзбекистон деб атаган миллий ўзбек давлатини – XV аср Ўзбекистони деб атар эканман.  Рус тилида эълон қилиниб, тожик миллатига мансуб муштарийлар ва мен билан Рунетдек очиқ матбуотда жуда қаттиқ мунозара қилган ва Тожикистон фанлар Академиясининг академиги, тарих фанлари доктори Раҳам Масов бошчилигидаги бир гуруҳ тожик олимларининг мақолаларига жавоб сифатида биринчи бўлиб ёзилган ва МДҲга аъзо мамлакатларнинг кўплаб машҳур ва таниқли оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган: “Узбеки – дворяне тюркских народов, а сарты – предприниматели Центральной Азии”, деган ва бошқа мақолларимда тарих сахнасида биринчи бўлиб пайдо бўлган кўпмиллатли XIV аср Ўзбекистони ЎЗБЕКлар, деб аталган унинг фуқоролари миллат сифатида эмас, балки ўз подшоси номи билан аталган, японларда VIII асрда пайдо бўлиб ― самурайларрусларда эса XVII асрда пайдо бўлиб ― дворянлардеб аталган, ҳарбий зодаганлар қатламига ўхшаган ва улардан фарқли ўлароқ ўз сафларига: хон, бекларбек, амирирлар, беклар, боҳодирлар, мингбошилар, юзбошилар ва ўнбошилардан ташқари, оддий аскарларни ҳам киритган, ҳарбий зодагонлар ва феодаллар қатлами сифатида тарих сахнасида пайдо бўлган.

Шунинг учун ҳам бу даврда Ўзбек атамаси Ўзбекхон тузган, тарихда Ўзбекистон деган номга биринчи бўлиб сазовар бўлган давлат томонидан ўз ҳарбий зодагонларига берилган умумлашган зодагонлик фахрий унвони бўлган, дейишга барча асослар борки [4, 5]. Ўзбекистон салтанатида ҳам ўзбек деган атамага нафақат милатимизнинг номи сифатида, балки зодагонлик фахрий унвони сифатида ҳам қарашимиз керак деган фикрдаман.

Ўзбекистон салтанати Конституциясида “Қорақалпоғистон Республикаси” деган атама ёки хороним мавжуд бўлиши мумкин бўлмаганлиги сабабли бу ўлка Ўзбекистоннинг вилоят мавқеига эга абадий мухторияти деб ҳисоблаш керак деган фикирдаман.

 Қорақалопоқлар йирик тарихчи ва архиолог Лев Гумилев таъкидлаганидек, ҚАНГЛИ деган туркий уруғдан келиб чиққанки, у ўзбекларни ташкил қилувчи 92 та туркий уруғлар сафига киради Айнан шунинг учун ҳам Википедиянинг «Узбекские племена» деган мақоласида келтирилган тўрттадан учта жиддий рўйхатда КАНГЛЫ деган туркий уруғ ўзбеклар сафида кўрсатилган. Шудай қилиб, мен Қорақалпоғстон Республикасини Ўзбекистон салтанати таркибидан чиқариб ташлаганим йўқ. Аксинча, мамлакатимизда яшовчи элатлардан бири бўлган қорақалпоқларнинг мақомини Ўзбекистоннинг ТИТУЛ МИЛЛАТИ бўлган – ЎЗБЕКЛАР даражасига кўтариб қўйдим [16-17].

Мен биринчи бор давлатни бошқаришнинг республика шаклидан воз кечиб, уни бошқаришнинг салтанат шаклига ўтишни 2010 йилнинг 3 майида Россиянинг “Капитал страны” деган федерал интернет нашрида эълон қилинган “Какая форма правления эффективнее в Кыргызстане и Центральной Азии: республика или монархия?” [16], деган мақоламда олға сурган бўлсам, 2010 йилнинг 4 июнида Россиянинг ўша федерал интернет нашрида эълон қилинган “Что эффективнее для главы государства: иметь статус лидера нации или быть монархом?” [17], деган Қозоғистондаги сиёсий ва иқтисодий муаммоларни ечиш масалаларига бағишланган мақоламда Қозоғистонни салтанатга айлантириб Нурсултан Назарбаевни бу салтанатнинг умрбот давлат раҳбари этиб сайлашни таклиф қилган эдим.

Бундан қарайиб 9 йил ўтгандан сўнггина, яъни 2019 йилнинг 18 февралида эса ўзим раҳбари бўлган “Фундаментальная экономика” деган илмий-амалий журналда “Предлагаю преобразовать Республику Узбекистан в монархическое государство” [18], деган мақоламни эълон қилган эдимки, уни МДҲга аъзо мамлакатларининг интернетдаги бир қанча, шу жумладан Ўзбекистоннинг ҳам ОАВлари тўлиқ ёки қисқача мазмунини эълон қилган эдилар. 2019 йилнинг 12 мартида эса бу мақоламни ўзим ўзбек тилига таржима қилиб, уни “Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантиришни таклиф қиламан” [18], деган сарлавҳа остида эълон қилганимдан сўнг, то 2023 йилнинг 15 апрелига қадар бу мақоламни 263140 нафардан зиёд муштарийлар ўқиб чиқибди.    

Мен бу рус тилида ёзилиб, кейин ўзбек тилиги таржима қилингач, бир неча бор таҳрирдан ўтказилган ўзбек тилидаги мақоламни ёзишимга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституцияси 7-модасининг 1-қисмида:

Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир”, дейилган бўлса. Бу Конституциянинг 8-моддасида эса, МДҲга аъзо мамлакталар конституцияларида ўхшаши йўқ бўлган:

Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади”, дейилган қойида сабаб бўлган эди, десам бу сира ҳам муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституцияси лойиҳаси 7-моддасининг 1-қисмида ва 8-модасида ҳам айнан шу нормалар сақланилган. Мен эса ўзимнинг бир нечта мақолаларимда, жумладан: “Фуқаро сўзи – Ўзбекистон салтанатининг, русча подданный ва инглизча subject, каби асосий атамасидир” [20],  деган мақаламда, фуқоро атамаси Россия Империяси даврида ишлатилган подданый ва Англия қироллигида ҳозир ҳам ишлатилаётган subject деган атамаларга мос келишини ва бу атама Youtubeдаги Ko’zgu деган каналда "Sh.Mirziyoyevning pasportiga "gado, bechora" deb yozilgan". Konst.dan "FUQARO" yo‘q qilinishi shart”, деган видеокўрсатувда унинг бош “қахрамони” Рўзмат Тожимуродов ҳамда бу видеоролик бошловчи Абдуқодир Мўминовлар: “фуқаро” атамаси – фақир, камбағал, ғариб, бечора, гадо – бир кунлик емишини топа олмайдиган одам”, деган. Шунинг учун ҳам

бу норматив-ҳуқуқий атама ўзбек ҳалқини ҳақорат қилишдан бошқа нарса эмас ва бу номни Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан ўчириб уни ўрнига “бек” деган атамани киритиш керак, деб саводсизларча айтган фикрлари асоссиз ва мутлақо ёлғон эканлигини исботлаб бериб. Ҳива ва Қўқон хонликлари ҳамда Буҳоро амирлигининг ислом динининг таянчи бўлган ҳукмдорлари ўз аҳолисининг фақирлар, қашшоқлар, камбағаллар, гадойлар ва бечоралар деб аташ мумкин бўлган озчиликни ташкил қилган қатламини эмас, балки деҳқонлар, ҳунармандлар ва савдогарлардан иборат солиқ тўловчи табақаларини Аллоҳга муҳтож одамлар ёки қисқача қилиб – фуқаро ва фуқаралар, деб аташганлигини бу атама эса, норматив ҳуқуқий атама сифатида русча подданный ва инглизча subject деган атамаларга тўлиқ мос келишини исботлаб берган эдим.

Демак Ўзбекистон аслида хозир ҳам “Ўзбекистон Республикаси” деб аталган конституциявий салтанатдир дейиш учун барча асослар бор. Шунинг учун ҳам мен 2021 йилнинг 23 апрелида Ўзбекистон Республикасининг Президентига (нусхалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг раҳбарлари номига) жўнатилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулҳонасида 50176-s/21-сон билан рўҳатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг: “Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантириш, Ўзбекистон салтанатининг Конституциясини қабул қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон салтанатининг биринчи давлат раҳбари сифатидаги умрбод Президенти этиб тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ва Баёноти ҳамда “Ўзбекистон салтанатининг Конституцияси” лойиҳалари матнларининг 25 бетдан иборат бўлган pdf форматидаги нусҳалари илова қилинган: “Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантириш тўғрисидаги таклифларимни амалга ошириш учун, Шавкат Мирзиёевдан Ўзбекистон салтанатининг биринчи ва умирбод Президенти бўлишга розилик беришини сўраб қилган Мурожаат”имда: ... “фуқоро” атамаси рус тилидаги “гражданин” деган ёки инглиз тилидаги “citizen” деган атамага эмас, балки рус тилидаги “подданый” деган ёки инглиз тилидаги “subject” деган атамага тўғри келишини ҳисобга олсак, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7 ва 8-моддаларига асосан, Ўзбекистон ҳозир ҳам аслида республика эмас, балки Ўзбекистон салтанати (монархия) эканлигини мен ўзимнинг 2010 йилнинг 3 майида Россиянинн “Капитал страны”, деган федерал интернет нашрида ва МДҲга аъзо бўлган мамлакатларнинг бир қанча матбуот органларида, шу жумладан Қириғизстонинг ҳам интернет нашрларида эълон қилинган: “Какая форма правления эффективнее в Кыргызстане и Центральной Азии: республика или монархия?”, деган мақоламда, исботлаб беришга ҳаракат қилганлигимни ҳам иноботга олиш зарурки. Шу нуқтаи назардан қаралганда сиз менинг таклифларимни қўллаб қувватлаш ва амалга ошириш орқали, аслида Ўзбекистон салтанати деб аталиши керак бўлган давлатни Ўзбекистон Республикаси деб атаб қўйилганидек жуда ҳам катта, тилшунослик ёки лексикография билан боғлиқ бўлган, тарихий ҳатони ҳам тўғрилаб қўйган бўлар эдингиз”, деган фикр билдирган эдим.

Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси 7-модасининг 1-қисмида ҳам:

Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир”, дейилган бўлса, 8-моддасида:

Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади” дейилганки. Агар 2023 йилнинг 30 апрелида қабул қилиниши режалаштирилган бу Ўзбекистон Республикасининг янги Конституцияси қабул қилинса ҳам Ўзбекистон – “Ўзбекистон Республикаси” деб аталган салтанлигича қолиши мумкин, деган ҳулоса чиқарсак, бу ҳам айни ҳақиқат бўлади.

Шунинг учун ҳам юқорида сарлавҳаси тилга олинган мақоламда [20]: “... мен 2022 йилнинг 13 июнида taklif@2022.uz электорон манзилга, 15 июнда эса “Конституциявий комиссия Матбуот хизмати марказининг расмий телеграм боти”га:

“Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг салтанат шаклига ўтиш учун Ўзбекистон салтанатининг Конституциясини қабул қилиш тўғрисидаги таклифлар”имни жўнатиб, уларга юқорда кўрсатилган Ўзбекистон салтанати Конституцияси лойиҳасини ва Олий Мажлиснинг тегишли Қарори ва Баёнати лойиҳаларининг нусҳаларини ҳам илова қилган ҳолда, бу мурожатимни охирига:

 “... мен сизлардан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бошқа фуқороларимиздан тушган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни эътиборга олинган ҳолда, уни янги таҳрирдан ўтказгач, Ўзбекистон Респбуликасининг янги таҳрирдаги Конституцияси ва мен таклиф қилаётган Ўзбекистон салтанати Конституцияси лойиҳасини муҳокамага қўйишни ва уларни Ўзбекистон конституциясининг муқобил лойиҳалари сифатида умумхалқ овоз бериш йўли билан “Ўзбекистон  Республикасиининг  референдум  тўғрисида”ги  Қонуни  асосида   ўтказилиши   мумкин

бўлган референдумда қабул қилинишини ташкал этишларингизни ҳам таклиф қиламан...”, деб ёзиб қўйганманки. Менинг бу таклифимни амалга ошириш учун амалдаги Конституциявий комиссия ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳали ҳам етарли вақт ва имконият бор. Чунки биз Шавкат Мирзиёевни келажакда Нурсултон Назарбоевнинг аянчли ахволига туширмаслик чораларини ҳозирдан кўришимиз керак”, деган фикр билдирар эканман. Юқорироқда:

Шунинг учун ҳам мен ўзимнинг: Что эффективнее для главы государства: иметь статус лидера нации или быть монархом?” (“Давлат раҳбарига миллат раҳнамоси мақомига эга бўлиш самаралими ёки монарх бўлишми?”) [...], деб аталиб, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевга Қозоғистоннинг Мажилиси деб аталадиган қуйи – Қонунчилик палатаси “Миллат раҳнамоси” деган унвон берганлиги сабали ёзилган ва МДҲга аъзо малакатларнинг, шу жумладан Қозоғистоннинг, бир қанча интернет ва ананавий матбуотларида 2010 йилнинг 4 июнидан сўнг эълон қилинган мақоламда Қозоғистон Республикасини Қозоғистон салтанатига айлантиришни таклиф қилган эдим. Бу мақолам Қозоғистон матбуотида ҳам эълон қилиганлиги учун, ўша мақолам қўшни мамлакат муштарийлари томонидан ғам кенг муҳокама қилинган эди.

Лекин у пайтларда МДҲга аъзо мамлакатларда катта ҳурматга эга бўлган Қозоғистон Республикасининг Президенти Нурсултон Назарбоев менинг бу таклифимга мутлақо эътибор бермаган эди. Агар у менинг бу мақоламни ўрганиб чиққач, ундан тўғри ҳулоса чиқариб, давлатни бошқаришнинг Қозоғистонда ҳам ўзини оқлай оламаган республика шаклидан ва “Миллат раҳнамоси” унвонидан воз кечиб, давлатни бошқаришнинг салтанат шаклини жорий қилганида эди, у хозиргидагидек, ўзи ҳам, қизлари ва бошқа қариндош-уруғлари ҳам, қарайиб барча мулкларидан айрилмаган ва аянчли ахволга тушмаган ҳамда оммавий ахборот воситаларида улар БААдан (Дубайдан) сиёсий бошпана топди деган миш-мишлар тарқалмаган бўлар эди [...]. Ва у замонавий демократиянинг ватани бўлмиш Англия (ёки Буюкбритания) қироличаси Елизавета II каби иқтисодиётни бошқариш, ташқи и ва ички сиёсат ҳамда тегишли давлат ишларини ҳукумат раҳбари зиммасига юклаб қўйиб, бундай салтанатнинг умирбод давлат раҳбари лавозимини эгаллаган ҳолда, Қозоғистон аҳолисининг Ялпи ички маҳсулот бўйича яшаш даражасини, масалан, Ўзбекистон аҳолисининг айнан шудай яшаш (турмиш) даражаси кўрсаткичидан қарайиб 6 (олти) марта юқори даражага кўтариб қўйишни уддалаган давлат раҳбари сифатидаги эркатойига айланиб, бирон бир бошқа мамлакатда эмас, балки ўз Ватанида (Нурсултонда) бемалол, ҳузур-ҳаловатда яшаётган бўлар эди”, деган ўз фикрларимни билдирган эдим. Бироқ менинг Конституциявий комиссияга берган таклифларим мутлақо эътиборга олинмади...

Ҳулоса

Ушбу таҳлилни “2030 йилга бориб Ўзбекистонни ривожланган мамлакатлар қаторига қўшиш стратегиясини таклиф қиламан” [21] деган мақоламнинг “Ҳулоса ўрнида”, деган қисми матнини янги таҳрирдан ўтказиб, тўлиғича келтириш ва тегишли тавсия билан якунлайман. Шундай қилиб:

1. Агар 2017 йили Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров ва Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни, Ўзбекистоннинг валюта сиёсатини либеларизациялаш масалаларида, унга бу масаладаги ўзларининг миллий валютамизни девалвация қилишдек аҳолимиз ва ҳалқимиз манфаатларига ўта зид ҳамда уларга жуда катта зиён етказган ўта ҳато ва жинояткорона лойиҳаларини, шу соҳадаги ислоҳатларнинг энг муҳими сифатида тақдим этишиб, уни алдаш йўли билан бу лойиҳани амалга оширганлари каби. Бу сафар 2022-2026 ва 2027-2030 йилларга мўлжаланган Янги Ўзбекистон тараққиётининг стратегияси масаласида Шавкат Мирзиёевни унинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари, Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов ва унинг ҳамтавоқлари макроиқтисодий масалаларда мутаҳассис бўлмаганликлари ва бу соҳани яхши билмасликлари сабабли Ўзбекистон аҳолиси ва унинг халқи манфаатларига зид келадиган тавсиялар бериб, уни алдаб, нотўғри иқтисодий ривожланиш ёки тараққий этиш йўли лойиҳаларини таклиф қилишиб ва уни амалга ошириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида” деган Фармонининг лойиҳасини тайёрлашиб ва ўзларини бу лойиҳа гўёки умумҳалқ муҳокамасидан ўтганидек  тутишиб;  унинг  муҳокамаси  натижасида  17535 та  таклиф тушганлиги тўғрисида аюҳаннос солиш йўли билан уни алдаш орқали 2022 йилнинг 28 январида ПФ-60-сонли “2022- 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” деган Фармони қабул қилинишига эришганлар, десак – бу сира ҳам ҳато бўлмайди.

2. Мамлакатимизда мен таклиф этаётган 2022-2026 ва 2027-2030 йилларга ёки умумлаштириб айтганда 2022-2030 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонни ривожланган мамлакатлар қаторига қўшиш стратегияси амалга оширилсагина Ўзбекистон 2030 йилга бориб нафақат 800 миллиард долларга тенг Ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариши, бундан ташқари аҳоли жон бошига тўғри келадиган Ялпи миллий даромадни тақрибан 21 минг АҚШ долларидан ошириб, Жаҳон банкининг Ялпи миллий даромад бўйича даромади ўртадан юқори бўлган кредит гуруҳи қаторига эмас, балки даромали юқори бўлган, яъни аҳолиси бой-бадавлат ва фаровон ҳаёт кечириши мумкин бўлган РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАР қаторига кириши мумкин. Ва бу ўлкан мақсадни амалга ошириш учун Ўзбекистонда барча имкониятлар бор. Бу масалада айниқса ҳозир “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти балансидаги ҳалқаро бозор нарҳида тақрибан 214 миллиард АҚШ долларига эквивалент бўлган 3700 тонна олтинни конфискация қилиш йўли билан ёки бошқа йўл билан давлат иқтиёрига ўтказиб, уни давлатнинг олтин заҳирасига қўшган ҳолда Ўзбекистонни олтин заҳиралари мавжуд мамлакатлар Жаҳон рейтингида АҚШдан кейин 2-ўринга кўтарилишига эришиш ва ундан, масалан, 200 миллиард АҚШ долларига тенг хориж кредитларини олиш учун кафолат сифатида фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатаси менинг ушбу мақоладаги таклифларимни чуқур ўрганиб чиқиб, мен ишлаб чиққан Янги Ўзбекистоннинг 2030 йилгача ривожланган мамлаатлар қаторига қўшиш стратегияси таркибига кирувчи Олий Мажлис қабул қилиши керак бўлган ҳужжатлар ва Президент Фармонлари лойиҳаларини ҳамда 4 та сценарийдан биттасини феврал ойи ичида танлаб олиб, зудлик билан уни амалга ошириш чораларини кўришлари жуда ҳам муҳим ва ўта зарур, десам, бу ҳулоса ҳам бу айни ҳақиқат бўлади дейиш мумкин. Акс ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилнинг 28 январидаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”, деган Фармонининг 1- ва 2-иловаларидаги 21-мақсадда баён қилинган ва 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига 4000 АҚШ долларидан тўғри келгадиган Ялпи миллий даромадга биз Мўғилистоннинг 2020 йилдаги ундан сал кўпроқ макроиқтисодий кўрсатикичига эришиш устида уятмасдан иш олиб бориб, нафақат Жаҳон банкининг Ялпи миллий даромад бўйича даромади ўртадан юқори бўлган мамлакатлари қаторига киришдан, ҳаттоки бу банкнинг Ўзбекистон хозир сафида бўлган Ялпи миллий даромад бўйича даромади ўртадан паст бўлган мамлактлари қаторидан ҳам тушиб қолиб – Ялпи миллий дромад бўйича 39 та даромади паст бўлган, яъни Африкадаги ўта қолоқ ва камабағал мамлакатлар сафига кириб қолишимиз ҳам ҳеч гап эмас. Чунки 2030 йилга бориб жисмоний, биологик ва рақамли дунёларнинг бирлашиши ҳақиқатга айланиши кутилаётган ҳозирги даврда, ўша йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган Ялпи миллий даромадни 4000 АҚШ долларига етказишни режалаштирган одамлар – касбий малакаси ва ҳуқуқ маданияти ўта паст, дунёқараши жуда ҳам тор бўлган, ҳаттоки бироз ақлдан озган кимсаларки, шунинг учун ҳам улар бундай ҳаракатлари билан ҳалқимизга зарар келтириш билан боғлиқ бўлган жиноий қилмиш содир этишаётганликларини ҳам тушинмайдилар десак, бу ҳам айни ҳақиат бўлади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентига 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўри келадиган Ялпи миллий дромад 4000 долларга тенг маррага эришиш маслаҳатини берган ва бу марра энг оптимал марра деб уни ишонтирган Обид Ҳакимов ва унинг ҳамтавоқлари қаттиқ жазоланиши ва эгаллаб турган лавозимларидан четлаштрилишлари керак деган фикрдаман.

3. Ушбу ҳулосларимнинг 2-бандидаги фикрлар Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг республика шакли ўзини мутлақо оқлай олмаганлиги ва шунинг учун ҳам мамлакатимизда биз энди давлатни бошқаришнинг бундай шаклидан воз кечиб, уни бошқаришнинг салтант шаклига ўтишимиз кераклигининг исботларидан бири десам, бу ҳулосам ҳам сира ҳато бўлмайди. Шунинг учун ҳам мен номзодини Ўзбекистон салтанати Президенти лавозимга кўрсатаётган амалдаги Ўзбекистон Республикасининнг Президенти Шавкат Мизиёев энди менинг Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлатириш тўғрисидаги таклифларимни, бу масаладаги мавжуд жаҳон тажрибасини чуқур ўрганиб чиққан ҳолда, қўллаб-қувватлаши ўта зарур деган фикрдаман. Чунки Ўзбекистонда, агар фақат биттагина иқтисодий масала тўғрисидагина гапирганда: илгаритдан амалга оширилаётган, ҳозир эса давом эттирилаётган мулк масаласидаги ислоҳатлар жуда ҳам кўп жиҳатлардан нотўғри амалга оширилган ва оширилмоқдаки, ҳозир бу ишларга барҳам бериб, Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантирилиши балан барча собиқ давлат мулкларини (агар улар ҳозиргача етиб келган бўлса) ва кейинги даврларда 2020 йили ҳусусийлаштирилган “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятига ўхшаган кичик, катта 

ва йирик корхоналарни национализация қилиш йўли билан давлат ихтиёрига қайтариш керак деган фикрдаманки, улар ҳеч бўлмаганда 2050 йилга қадар давлат ихтиёрида бўлганидан кейингина, уларни янгича, ўша даврга мос келадиган йўл билан, жуда ҳам самарали равишда ҳусусийлаштириш имконияти туғилади. Мана шундай ва мен, масалан, ўзимнинг “Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантиришни таклиф қиламан” [18-19], деган мақоламда айтилган сабабларга кўра ҳам ҳокимитнинг давомийлигини таъминлаш учун давлатни бошқаришнинг салтанат шаклига ўтиш жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки у даврга бориб мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт тўлиқ шакллантирилиб, товар ва хизматлар ишлаб чиқаришнинг барча соҳалари роботлаштирилиши ва коботлаштирилиши натижасида бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам ишсизлик ва камбағллик тушунчалари йўқолиб, энг илғор, билим ва савияси, робот ва коботлар билан ишлашга қодир бўлган малакали мутаҳассис кишиларгини иш билан банд бўладиган, қолганлар эса хозирги пенсионерлар каби давлат таъминотида бўладиган давр келадики. Роботлаштириш ва коботлаштириш ҳозир ўша порлоқ келажагимиздагидек даражада бўлмасада, лекин бошқача тамойиллар асосида бундай тажриба илғор ва бой араб мамлакатларида хозирги кунда ҳам мавжуд. Бунга биз тайёрлаган ва Қувайт, Катар ҳамда Бирлашган Араб Амирликларига бағишланган 4 тадан 3 та видеофильмни кўриб чиқиб, ҳозиргача уларни кўриб чиққан минглаб томошабинлар каби, ишонч ҳосил қилиш қийин эмас.

 Тавсиялар

Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг ўзини оқлай оламаётган республика шаклидан мутлақо воз кечиб, халқимиз фаровонлиги ва турмуш даражасини қисқа муддатлар ичида юқори даражага кўтариш учун ўзбеклар ва уларнинг давлатлари келиб чиқиш тарихида давлатни бошқаришнинг салтанат шакли энг муҳум ва самарали бўлган эканлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг салтанат шаклини қайта жорий этиш учун туб сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий ислоҳатларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси қабул қилиниб кучга кирганидан кейин унинг 7-моддасини Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимини хозир эгаллаб турган шахсга нисбатан қўллаб бўлмайди – бунга Ўзбекистон Республикаси янги Конституцияси лойиҳаси 106-моддасининг биринчи қисмида мавжуд бўлган: айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги конституциявий чеклов йўл қўймаслигини ушбу Олий Фармоннинг 3-иловасида баён қилинган Таҳлилда исботлаб берилганлигига ва бу Конституциявий қонун лойиҳасида жуда ҳам жиддий бошқа ҳато ва камчиликлар ҳам мавжудлигига Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг эътиборини қаратиш, уни огоҳлантириш ва ҳимоя қилиш, мақсадларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 7-моддасининг иккинчи қисмида “Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият органлари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади”, деган нормаларни билган ва уларни бузмаган ҳолда.

Қуръони Карим 3-сурасининг 26-оятида “Айтинг: «Эй, ҳукмронлик эгаси - Аллоҳ, Сен хоҳлаган кишига ҳукмронлик ато этурсан...”, дейилганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қунунчилик палатаси ўз Қарори билан Ўзбекистон Республикаси референдумининг овоз бериш бюллетенига: «Сиз «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қабул қиласизми?», деган, Олий Мажлиснинг Сенати ҳам ўз Қарори билан тасдиқлаган саволни киритилиши – бу ҳар бир Ўзбекистон Республикасининг фуқороси, шу жумладан ушбу Таҳлил  муаллифи – Рустамжон Абдуллаев, Ўзбекистон Республикасининг ҳар қандай Конституциявий Қонуни ва ҳаттоки янги Конституцисини қабул қилиш ҳуқуқига ҳам эгадир, дегани эканлиги инобатга олган ҳолда. У ўзбеклар сафига кирувчи 92 турки уруғлардан бири бўлмиш  барлос уруғидан бўлган соҳибқирон Темур Тарағай Барлоснинг авлодларидан бири эканлиги учун, шу буюк зот номидан Конституция даражасига ёки мақомига эга бўлган Олий Фармон эълон қилиш ҳуқуқига эга. Шунинг учун ҳам у бундай Олий Фармон эълон қилиб, Ўзбекистонда давлатни бошқаришнинг республика шаклидан воз кечиб уни бошқаришнинг салтанат шаклига ўтиш, Ўзбекистон салтанатининг Конституциясини тасдиқлаб, уни кучга киритиш ва Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон салтанатининг давлат раҳбари сифатидаги биринчи ва умрбод Президенти лавозимига тайинлаш ҳуқуқига эгаки. Мана шундай сабабга кўра унга шундай Олий Фармон элон қилиб, бу ҳуқуқни амалга ошириш учун барча зарур чоралар кўриш тавсия этилади.

Адабиётлар рўйҳати

 1. Абдуллаев Р. Временное возложение на Премьер-министра Ш.Мирзиёева исполнения обязанностей и полномочий Президента не противоречить Конституции Республики Узбекистан (https://fundamental-economic.uz/Публикации/Временное-возложение-на-Премьер-мини/).

2. Абдуллаев Р. Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига давлат тўнтаришисиз, Конституция қоидаларини бузмаган ҳолда келган (https://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=1984).

3.1. Абдуллаев Р. Узбекистан: вызовы, угрозы, проблемы и решения. Часть 1 (http://www.centrasia.org/newsA.php?st=1269091080https://fundamental-economic.uz/Публикации/узбекистан-вызовы-угрозы-проблемы-и-р/).

3.2. Абдуллаев Р. Узбекистан: вызовы, угрозы, проблемы и решения. Часть 2 (http://www.centrasia.org/newsA.php?st=1269124260; https://fundamental-economic.uz/Публикации/узбекистан-вызовы-угрозы-проблемы-и-р-2/).

4. Абдуллаев Р. Узбеки – дворяне тюркских народов, а сарты – предприниматели Центральной Азии (http://www.centrasia.org/news.php?st=1319014200; https://fundamental-economic.uz/Публикации/узбеки-дворяне-тюркских-народов-а-сар/).

5. Абдуллаев Р. Горжусь, что я барлас и потомок Темура. Об этнической близости узбеков и русских. Ответ таджикскому историку Х.Камолу (http://www.centrasia.org/newsA.php?st=1319619120; https://fundamental-economic.uz/Публикации/я-горжусь-тем-что-я-барлас-и-потомок-т/).

6. Абдуллаев Р. Русский народ не произошел от иранцев, а тазики не являются арийцами (ответ М.Саидову) (http://www.centrasia.org/newsA.php?st=1320826080; [https://fundamental-economic.uz/Публикации/русский-народ-не-от-иранцев-а-таджик/).

7. Абдуллаев Р. Первым независимым узбекским государством был носивший с 1312 года название Мемлекет–и–узбеки… (Прав В. Путин ― Узбекистан и Россию действительно связывают многовековые узы дружбы) (http://www.centrasia.org/newsA.php?st=1368767880; https://fundamental-economic.uz/Публикации/прав-в-путин-―-узбекистан-и-россию-дей/).

8. Абдуллаев Р. НАЦИОНАЛЬНАЯ ИДЕЯ ДЛЯ НАРОДА ТАДЖИКИСТАНА (http://www.centrasia.org/newsA.php?st=1371588720; [https://fundamental-economic.uz/Публикации/национальная-идея-для-народа-таджики).

9. Абдуллаев Р. Узбекистан должен вступить в НАТО и предъявить территориальные и иные претензии к некоторым странам СНГ (http://www.centrasia.org/newsA.php?st=1373079240; https://fundamental-economic.uz/Публикации/узбекистан-должен-вступить-в-нато-и-пр/).

10. Абдуллаев Р. УЗБЕКСКАЯ ЦИВИЛИЗАЦИЯ ― О НЕЙ ГОВОРИЛ ЛИДЕР КИТАЯ СИ ЦЗИНЬПИН (https://fundamental-economic.uz/Публикации/узбекская-цивилизация-―-о-ней-говорил/).

11. Абдуллаев Р. Я доказал, что до 1991 года никогда не было самой таджикской нации и таджикской государственности, – академик Р.Абдуллаев. ИСТОРИЯ – ЭТО ОТРАСЛЬ ЭКОНОМИЧЕСКОЙ НАУКИ С НАЗВАНИЕМ КЛИОМЕТРИКА (http://www.centrasia.org/newsA.php?st=1417700460; https://fundamental-economic.uz/Публикации/история-это-отрасль-экономической-н/).

12. Абдуллаев Р. Узбеки – их происхождение, государства и цивилизация

(https://fundamental-economic.uz/Публикации/Узбеки-их-происхождение-государств/; https://centrasia.org/newsA.php?st=1459079460).

13. Абдуллаев Р. Ҳоразм – XIV аср Ўзбекистонининг ҳам вилояти бўлган биринчи ўзбеклар диёридир (http://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=536).

14. Абдуллаев Р. Нега Ватанимиз – Ўзбекистон, миллатимиз – ўзбек, Навоий эса – буюк ўзбек шоири, деб аталади? (http://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=329).

15. Абдуллаев Р. СЕНАТОР, ФА ТАРИХ ИНСТИТУТИНИНГ ДИРЕКТОРИ, ТАРИХ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ АЗАМАТ ЗИЁЕВ НЕГА ТАРИХНИ БИЛМАЙДИ? (https://www.facebook.com/groups/574899052929039/posts/1570558523363082).

16. Абдуллаев Р. Какая форма правления эффективнее в Кыргызстане и Центральной Азии: республика или монархия? (https://kapital-rus.ru/articles/article/forma_pravleniya_v_kyrgyzstane_i_centralnoj_azii_respublika_ili_monarhiya/; https://fundamental-economic.uz/Публикации/какая-форма-правления-эффективнее-в-к/).

17. Абдуллаев Р. Что эффективнее для главы государства: иметь статус лидера нации или быть монархом? (https://kapital-rus.ru/articles/article/chto_effektivnee_dlya_glavy_gosudarstva_imet_status_lidera_nacii_ili_byt_mo/; https://fundamental-economic.uz/Публикации/что-эффективнее-для-главы-государств/).

18. Абдуллаев Р. Предлагаю преобразовать Республику Узбекистан в монархическое государство (https://fundamental-economic.uz Публикации/ra18-02-2019/; https://centrasia.org/newsA.php?st=1550602320).

19.Абдуллаев Р. Ўзбекистон Республикасини Ўзбекистон салтанатига айлантиришни таклиф қиламан (https://uz.fundamental-economic.uz/?page_id=1669).

20. Абдуллаев Р. Фуқаро сўзи – Ўзбекистон салтанатининг, русча подданный ва инглизча subject, каби асосий атамасидир (https://fundamental-economic.uz/articlepdf/Fuqaro_soʼzi%20–%20Oʼzbekiston_saltanatining_asosiy_atamasidir.pdf).

21. Абдуллаев Р. 2030 йилга бориб Ўзбекистонни ривожланган мамлакатлар қаторига қўшиш стратегиясини таклиф қиламан (https://fundamental-economic.uz/articlepdf/2030_yilga_borib_Uzbekistonni_rivozhlangan_mamlakatlar_qatoriga_qushish_strategysi.pdf). 

 

 


 


Рустамжон Абдуллаев

Фундаментальная экономика” – “Fundamental iqtisod” илмий-амалий журналининг бош муҳаррири, иқтисод фалари доктори, академик

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ УЧИНЧИ МАРТА ПРЕЗИДЕНТ БЎЛИШИ МУМКИН ЭМАС!